Игорь Сергеевга Польша ва Чехия клублари қизиқмоқда
21 июн 2021 20:15
Новости
Игорь Сергеевга Польша ва Чехия клублари қизиқмоқда
“Актобе” ҳужумчиси Игорь Сергеев жамоани тарк этиши мумкин,
Meta-ratings.kz манбасига кўра, Польша ва Чехия клублари Сергеевни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда ва улардан бири футболчининг трансфери учун “Актобе”га 75 минг евро таклиф этишга тайёр.
Сўнгги вақт “қизил-оқлар”да молиявий қийинчиликлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган ва раҳбарият 28 ёшли футболчини сотиб юбориши ҳам мумкин.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сергеевнинг “Актобе”даги ойлик маоши 19 минг долларни ташкил этади. У ҚПЛ жорий мавсумида 15 ўйинда қатнашиб, 7+1 натижа кўрсатди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии