Иброҳим Ибрагимов: "Вьетнамга қарши учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз керак"
21 апр 2024 13:15
Новости
Иброҳим Ибрагимов: "Вьетнамга қарши учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз керак"
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Тезроқ тикланиб кейинги рақибга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
- Учинчи турдаги рақибимиз Вьетнам ҳақида қандай фикрдасиз?
- Вьетнамни ҳам ўрганиб чиқамиз. Вьетнам ҳам яхши рақиб деб ўйлайман. Умумий қилиб айтганда, кейинги учрашувда - ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Жамоадаги ички муҳит ва кайфият қандай?
- Жамоадаги ички муҳит ажойиб. Биз бир оиладекмиз. Қатар иқлимига ҳам ўрганишга улгурдик.
- Бугунги ғалаба бизни муддатдан аввал кейинги босқичга олиб чиқди. Плей-оффда қайси рақиб биз учун қулайроқ бўлади деб ўйлайсизми?
- Ким рақиб бўлиши катта аҳамиятга эга эмас. Биз рақиб танламаймиз. Муҳими, биз яхши тайёргарлик кўрсак. Барча рақибларни ютишимиз керак.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии