RU

Последние новости

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  0 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  18 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  8 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсдан сўнг (3:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги ўйинда анча эркин ўйнадингиз. Бу бош мураббийнинг топшириғи эдими?

- Ҳа. Биз ҳозирги кунда кўпроқ ўзимизнинг ҳимоямиз устида кўпроқ ишламоқдамиз. Яхши ҳимоялансак, тўғри ҳужум қила оламиз. Жаҳон чемпионатига қадар ҳам ҳимоя чизиғимизни яхшилаш устида бош қотирамиз.

- Бугунги ғалабадан сўнг йигитларнинг кайфияти қандай?

- Кайфият ажойиб. Мухлислар келиб бизни қўллаб қувватлашмоқда. Мираброр Усмонов хотира турнири биз учун Жаҳон чемпионатигача яхши тайёргарлик бўлиб беради. Гватемалага қарши сўнги учрашувда янада яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Бу сафар Гватемалани мағлуб этишимиз шарт.

- Жаҳон чемпионатига қадар яна қайсидир жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилганми?

- Менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман, тўғриси. Биз ҳозир фақат жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямиз ҳақида қайғ урмоқдамиз. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак.

- Бугунги хет-трикни кимга бағишлайсиз?

- Оиламга ва бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика