RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Ҳусниддин Нишонов: “Бундан буёғига очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ” Новости

Ҳусниддин Нишонов: “Бундан буёғига очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ”

Футзал бўйича Олий лиганинг 4-тур учрашувлари якунланди. “Ҳуахин-Жиззах” клуби турнир жадвалида АГМК ва “Локомотив” клубларидан кейин 3-ўринда бормоқда.

Ортда қолган ўйинлар хусусида жиззахликлар етакчиси Ҳусниддин Нишонов билан суҳбатлашдик. 

“Ортда қолган баҳслар жуда яхши ўтди. Иккита учрашувда ҳам ғалаба қозондик. Бундан буёғига очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ, чунки чемпионлик учун курашмоқдамиз. Шу боис очко йўқотмаслигимиз ва керакли бўлган ғалабаларни қўлга киритишда давом этишимиз лозим.

Ҳозир ҳисобимизда иккита мағлубият бўлса-да, буни жамоамизга қанчалик таъсир қилишини мавсум якунида билиб олишимиз мумкин. Мавсум сўнгида тўплаган очколаримиз миқдорига қараб, бу мағлубиятлар ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Чемпионат узоқ давом этади. АГМК ва “Локомотив” ҳам чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилган. Уларга бу йўлда омад тилайман. Улар қатори биз ҳам охиригача ҳаракат қиламиз”, – дея сўзини якунлади Нишонов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика