RU

Последние новости

20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  1 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  23 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор" Новости

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор"

Франциянинг бир йўла иккита сайти Le11 ва Lensois Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида материал тайёрлашди.

Сизлар учун энг асосий жойларини таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар штаби ва жамоадошлари унинг ўйинларидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунларида Кевин Дансо "Рома"га ўтаётгани маълум бўлди. Аммо Дансонинг юрагида муаммолар аниқлангач бу трансфер амалга ошмай қолди. Дансо "Ланс"га қайтди, аммо у дастлаб даволаниши лозим.



Ўшанда "Ланс" клуби спорт координатори Жан-Луи Лека шундай деганди: "Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр". Лека адашмаганди.




"Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали", - деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл "Ницца"га қарши ўйиндан сўнг. Ўша ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди.


"Ҳусанов ҳайрон қолдирмоқда. У ёш, аммо шунга қарамай профессионал даражада жуда кўплаб ўйинлар ўтказишга улгурди ва бу ўйинларнинг кўпида жуда яхши ҳаракат қилди, - деди "Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон. - Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман: тўп учун курашда ундан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан".


"Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл: "Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, у французчада яхши гапира олмайди, аммо бу унга халал бераётгани йўқ".


"Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон: "Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. У билан гаплашиш қийин, бу рост. Французчада баъзи гаплар ва сўзларни билади холос. Майдон ташқарисида баъзида булар етарли бўлмайди. Аммо у футбол лексикасини жуда яхши билади, бу энг муҳими. Майдонда барчасини тушунади. У французча ўрганмоқда, шу сабаб кундан-кунга яхши гапирмоқда".


"Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Ҳалигача улар қандай гаплашишларига тушунмайман!" - тан олди Уилл Стилл.


"Ланс" дарвозабони Брис Самба: "Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У майдонда қилаётган ишлари... Баъзида мени қўрқитади. У атиги 20 ёшдалигини унутманглар. Абдуқодир "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман".

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика