RU

Последние новости

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

Ҳуршид Йўлдошев: “Қизилқум”ни олий лигада қолиши учун бор кучимизни ишга соламиз” Новости

Ҳуршид Йўлдошев: “Қизилқум”ни олий лигада қолиши учун бор кучимизни ишга соламиз”

Хабарингиз бўлса керак, душанба куни олий лиганинг 17-тур ўйинларидан ўрин олган айрим баҳслар ўтказилди.
Жумладан чемпионат аутсайдери “Қизилқум” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва мухлисларга ўзига хос сенсацион натижани тақдим этди. Боиси чемпионлик учун курашётган темирйўлчилар ўйининг 90+4-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, қимматли очколарни бой берди. Баҳсдаги ягона гол муаллифи бўлган Ҳуршид Йўлдошев (9-рақам) бугун ушбу ўйин хусусида championat.asia га блиц интервью берди. Айтиш керакки, сурхондарёлик ушбу футболчи “Қизилқум”га икккинчи давра арафасида “Сўғдиёна” таркибидан келиб қўшилган.

- Ҳуршид ака, аввало қўлга киритилган ғалаба билан муборакбод этамиз. Очиғи, чемпионат пешқадамини мағлубиятга учратишингларни кўпчилик кутмаганди. Шу боис бу ўзига яраша сенсация  бўлди. Айтингчи “Локомотив”ни ниманинг ҳисобига мағлубиятга учратдинглар?
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жуда ҳам томошабоп руҳда ўтди. Ҳеч бир жамоани ўйинда тўлиқ устунликка эришди деб бўлмайди. Боиси бизда ҳам рақиб жамоада ҳам, голли вазиятлар юзага келди. Аммо уларнинг бариси гол билан якунланмади. Биз ўйининг охирига қадар курашдик ва якунда ниятимизга етдик. Ўзингизга яхши маълумки, бундан ташқари давралар оралиғида жамоамиз таркибида катта ўзгаришлар қилинди. 15 нафар янги футболчи келиб қўшилди. Улар билан аста-секин майдонда тушуниб боряпмиз.

- “Локомотив” бунгача чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб келаётганди. Шу боис фақат очиғини айтинг, бу жамоа билан дуранг ўйнаш ҳам сизларни қониқтирармиди ёки ғалаба қозониш вазифаси қўйилмаганмиди?
- Бугунги кунда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимизни ўзингиз жуда яхши биласиз. Бу ҳозир клубимизнинг ҳеч бир вакилини қониқтирмаяпти. Шу боис раҳбарият томонидан барча ўйинда, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Ишонинг, “Локомотив” билан ўйиндан олдин ғалабани кўзлаб тушгандик. Шунинг учун ҳам баҳснинг сўнггига қадар ҳимояга ётиб олмаслан, ҳужум қилишни сусайтирмадик.

- Учрашувдаги ягона гол сизнинг ҳисобингизга ёзилди. “Қизилқум” учун уч очко келтирган голни урганингиздан сўнг, бошиздан қандай хисларни ўтказдингиз?
- Албатта бундай учрашувларда фойдали тўпларни киритиш доимо ёқимли. Рақиб дарвозасини ишғол этганимдан жуда қувондим.

- Нима деб ўйлайсиз, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” учун муваффақиятсизликлар ортда қолдимикин?
- Шундай деб ният қиламиз. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни қувонтирамиз. Бизга ўзи битта ғалаба керак эди. Аслида олдинги баҳсларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Бироқ ҳакамлар хатоси ва шунга ўхшаш айрим сабабларга кўра бундан олдинги учрашувларда очколарни бой бердик. Умид қиламанки, энди омадсизларнинг барчаси ортда қолди.

- “Қизилқум”нинг кучлилар сафида қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
-  Бу борада имкониятимизни элликка-эллик дейиш мумкин. Лекин ҳали олдинда бир қатор ўйинлар бор. Агарда уларда ижобий натижаларша эриши олсак, вазифани уддалай оламиз. Бошқача айтганда, “Қизилқум”нинг элитада қолиши учун бор кучни ишга соламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика