RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  1 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  204 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким? Новости

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?

Замонавий футбол кўп жиҳатдан кучли жисмоний тайёргарлик ҳамда тўғри тактикага таянадиган бўлиб қолди.

Албатта, ҳозирги футболни тактикасиз тасаввур қилиш қийин. Футболчи индивидуал жиҳатдан ҳарқанча маҳоратли бўлмасин, мураббий белгилаб берган тактикага мос равишда ўйин намойиш этмас экан, нимадир ўхшамай қолаверади. 

Ўзбек футболида ҳам бир нечта тактик усуллар бор. Лекин тўғрисини айтсиш керак, бизда ҳали тактик ўйналадиган футбол кучли ривожланмаган. Бу ўринда мураббийлардан кўп нарса талаб қилинади, зеро тактикани жамоа ўйинига улар олиб киради. Телеграм каналимизга "Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?" деган савол билан сўров қўйгандик.


 

Бугун сўровнома натижаларини келтириб ўтамиз. Вариантлар сифатида бир нечта мураббий номини келтириб ўтдик ва энг кўп овозни (52 фоиз) "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев тўплади. Сўровномада 22 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, ярмидан кўпи айнан Бердиевни ҳозирги ўзбек футболида энг кучли тактик мураббий сифатида белгилаган. 

Бу борада кейинги ўрин 13 фоиз овоз билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга насиб этди. АГМК устози Миржалол Қосимов эса 12 фоиз тўплаб учинчи бўлди.

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев 9 фоиз тўплаган бўлса, Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе 5 фоиз овозга эга бўлди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов эса 2 фоиз овоз йиғди. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 1 фоизи Жасур Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов ва Ҳамиджон Актамов каби мураббийларга овоз берган. Иштирокчиларнинг 4 фоизи эса "Бошқа мураббий" вариантини танлашган.

Албатта, бу кўп фикр-мулоҳаза талаб қиладиган савол ҳисоб ҳисобланади. Лекин бир нарсани унутмайлик, модомики кўпчилик Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган экан, демак "Насаф" қўллайдиган тактика кўпчиликка маъқул келмоқда. 

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика