RU

Последние новости

09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  0 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  1 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  0 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  13 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  7 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  6

Ҳеч бўлмаса финалда ҳакамлар хато қилмас ёхуд Мажич финал учун лойиқми? Новости

Ҳеч бўлмаса финалда ҳакамлар хато қилмас ёхуд Мажич финал учун лойиқми?

Бугун УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛ финали бош ҳакамини маълум қилди.

Унга кўра, "Реал" - "Ливерпуль" учрашувини сербиялик Милорад Мажич бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

УЕФА финалларга ҳакамларни тайинлади

ЕЧЛнинг бундан олдинги босқичларида, бир неча учрашувларда ҳакамлар ўта қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бу натижага таъсир қилди ёки таъсир қилмади. Тўғри, ҳакам - одам. Бироқ бутун дунё нигоҳи айнан ўша учрашувда бўлиб турган пайтда реферилар хато қилишга ҳаққи йўқ. Шундай эмасми?!

Бир неча йиллардан буён ўзбек футболидаги ҳакамликда муаммолар борлигини бонг урдик, Европадан ўрнак олишимизни таъкидладик. Аммо, кўхна қитъага ҳам кўз тегди чоғи, ҳакамлар қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда. Бунинг ортидан бутун дунёда икки жамоанинг мухлислари бир ёки бир неча ҳолат борасида бир-бирлари билан жанжаллашишаётгани бор гап. Бунга жим қараб ўтира олмаймиз.

Кечаги "Эл Класико"да ҳам ҳакамлик савияси жуда ёмон бўлди. Мессининг голида жарима зарбаси, Марсело ҳолатидаги пенальти ёки  қизил карточка борасидаги вазият, Бэйлнинг қўполлиги... Ачинарлиси, бир неча қарорлар натижага жиддий таъсир ўтказди. Яхши ҳамки, бу учрашув чемпионлик учун кураш йўлида эмасди. Тасаввур қилинг, ушбу баҳс ғолиби ЛаЛига чемпиони бўлса, айни дамда мухлислар қандай ҳолатда бўларди? Менимча, бир-бирининг "гўштини ейишарди". Лекин унутманг, бу "Эл Класико". ПепМоур давридан кейин жанговорликни бироз йўқотгандек кўринганди. Аммо кеча биз яна ўша даврларни эсладик. Бироқ бутун дунё ҳакамликни ҳали ҳам муҳокама қилмоқда.

Эл-класикода ҳам ҳакамлар хато қилди

ЕЧЛ финали яқинлашмоқда. "Реал" финалларда қандай ғолиб бўлишни, "Ливерпуль" эса мағлубиятга учрашни яхши билади. Аммо 25 май куни даҳшатли баҳс бўлади. Икки жамоада ҳам ҳужумкор футболчилар етарли. Бироқ кўнгил ҳижил. Ҳакамлик ўзини салбий томондан кўрсатса-ю, бу натижага таъсир қилса финалдаги ғолиб жамоа бир неча ойлар давомида рақиб клуб мухлислари томонидан танқид қилинаверилади. Хўш, Милорад Мажич финални бошқариш учун лойиқми?

1973 йилнинг 23 мартида туғилган Милорад 2009 йилдан бошлаб ФИФА халқаро ҳаками бўлиб, ЕЧЛда 2011 йилдан буён ишламоқда. У илк жиддий баҳсини 2012 йилда бошқарди. Унда ПСЖ - "Валенсия" жамоалари ўзаро тўқнаш келди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Эътиборлиси, ўша баҳсда у 6 бора сариқ карточка кўрсатган. Кейинчалик у ЕЧЛ ва Европа лигасининг бир неча ярим финаллари ва бошқа бир неча муҳим баҳсларида адолат-ла ишлади.


2014 йилда эса Европа лигаси финалини бошқарди. "Севилья" - "Бенфика" жамоалари ўйини ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди.

Ўтган мавсумда эса "Реал"нинг ЕЧЛ финалидаги тарихий ғалабаси қайд этилган учрашувда тўртинчи ҳакам бўлди. Кўриб турганингиздек, у кўп бора ярим финалларда ишлаган бўлса-да, бир мартагина Европа лигаси финалини бошқарган холос. Бўлажак финал у учун биринчиси эмас ва охиргиси ҳам. Демак, у финални бошқаришга лойиқ инсон. Мажич - ўта тажрибали, юқори малакали, иқтидорли ҳакам. У муҳим баҳсларда ўзини йўқотиб қўймайди ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади.

Албатта, сўнгги йилларда унинг исм-фамилиясини Айтекин ёки Аткинсон каби тилга олишмаяпти. 25 майдан кейин ҳам шундай бўлишини истаймиз. Милорад Мажични ёмон хаёл билан эсламайлик. Нима бўлса ҳам, ғолиб жамоа тоза ютсин ва ҳеч ким ғолибларни муҳокама қилмасин. Олға, ҳакамлар! 

PS: (Охири бахайр бўлсин)

Автор : Mirjalol Normatov
Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика