Ҳавас
25 окт 2021 03:10
Новости
1. Бекободдаги охирги 3 ўйинни кузатиш учун жами 367 томошабин ташриф буюрди.

2. Тошкент шаҳар дербисини бор-йўғи 73 мухлис стадиондан кузатди.

3. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоасининг охирги 3 ўйинига атиги 756 нафар томошабин тушди.

4. "Пахтакор"га чемпионлик келтирган ўйинни 588 киши стадиондан кўрди.

5. "Локо"нинг мухлисларидан синфдошларимиз кўплиги ҳақида эса олдин ҳам ёзгандик.

Энди эътиборингизга бошқа бир янгиликни келтирамиз: "Галатасарой"нинг "Бешиктош"га қарши Истанбул дербиси олдидан ўтказилган расмий машғулотига 10 минг нафар мухлис ташриф буюрди.

Ҳавас қилишга арзийди. Шундай эмасми?
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии