Ҳатто Малкомнинг сартароши ҳам футболчи билан хайрлашди
02 авг 2019 11:39
Новости
Ҳатто Малкомнинг сартароши ҳам футболчи билан хайрлашди
"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Малком "Зенит"га ўтишга яқин турибди.
Футболчининг сартароши ҳам "Instagram"да 22 ёшли форвард билан хайрлашди.
"Кўришгунча биродар!" - деб ёзади сартарош.
Сал ўтиб Малкомнинг ўзи ҳам "Instagram"ига ушбу суратдан "сториз" жойлади.
"Барселона" форварди якунланган мавсум барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.
Бразилиялик футболчи "Зенит" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Ҳужумчи бугун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии