RU

Последние новости

14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  0 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  4 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  1 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 12:33Бум! Киммих ҳам "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  3 12:05"Goal" футбол тарихидаги энг қиммат муваффақиятсиз трансферлар рўйхатини тузди  8 11:38"Вальядолид" мухлислари "Реал" билан ўйин вақтида Роналдонинг кетишини талаб қилди  2 11:11Ўзбекистоннинг Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ТВда кўрсатиладими?  20 10:38Ўтган мавсум «Навбаҳор»да ҳаракат қилган Сияваш Ҳақназарининг янги жамоаси маълум  2 10:00Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди  1 09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  33 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  1 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  4 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  17

Ҳар қандай келишув аниқланса, футбол клуби маълум очколардан маҳрум қилиниши мумкин — ЎзПФЛ Новости

Ҳар қандай келишув аниқланса, футбол клуби маълум очколардан маҳрум қилиниши мумкин — ЎзПФЛ

ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекция саъй-ҳаракатлари билан сўнгги вақтларда келишилган ўйинларда иштирок этаётган бир қатор мутахассис ва футбол ҳакамлари аниқланиб, кейинчалик мазкур иш ЎФА Этика қўмитасига оширилмоқда.

Лига Ассоциациянинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва келгусида ҳам ёлғон футболга қарши кураш давом этишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилади. Шунингдек, бу каби ҳолатларда жазо чоралари асосан шахсларга нисбатан қўлланилиб, футбол клублари жарима интизом чораси билангина юзлашаётганига қарши кураш олиб боради. Яъни, футбол клубига нисбатан янада қатъийроқ жазо чораси қўлланилиши масаласини кун тартибига киритади. 

Мусобақалар ўтказиш регламентида ҳар бир клуб ўз ишчи-ҳодимларининг хулқ-атвори учун бевосита жавобгар экани кўрсатилган. Шундан келиб чиқилса, мазкур клубда фаолият олиб бораётган ҳар қандай шахснинг келишилган ўйинлар масаласидаги иштироки учун бевосита футбол клуби жавобгар сифатида белгиланиши шарт. Шу принципдан келиб чиқиб, келгусидаги ҳар қандай шубҳали ҳолат ўз тасдиғини топса, унинг иштирокчиси бўлган футбол клуби ўрганилган ишлар кўламидан келиб чиқиб маълум очколардан маҳрум қилиниши ёки бу каби ишларни қайта амалга оширгани учун мусобақадан четлаштирилишини сўраб қўмитага даъво киритилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика