RU

Последние новости

22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  15 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  13 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  55 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  16 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  3 18:34Раньери: "Шомуродов майдонда бор куч-ғайратини сарф этади. Уни шунинг учун ҳам яхши кўраман"  8 18:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойдаги илк машғулотини ўтказди  0 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  14 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  5 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  12

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади Новости

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 28 августдан 5 сентябрга қадар спортнинг футбол йўналиши бўйича ўзининг навбатдаги лойиҳасини амалга оширади.
Бу ҳақда Kun таҳририятига келиб тушган элчихона пресс-релизида маълумот берилган.

Германия Бундеслигаси вакили – «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол мактаби мураббийи Андрей Вайберт Ўзбекистонга таклиф қилинган. У Тошкент, Гулистон, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қарши шаҳарларининг ҳар бирида футбол мактабларининг 14 нафар тарбияланувчиси билан футбол бўйича уч соатлик маҳорат дарслари ўтказади. Ҳар бир маҳорат дарси иштирокчилар ўртасидаги кучик футбол ўйини билан якунланади. Элчихона матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу лойиҳа Германия қуролли кучлари – «Бундесвер» ва унинг Термиз аеропортидаги базаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Бу тарздаги спорт тадбири 2013 йил март ойида Термиз шаҳар Олимпия заҳиралари спорт коллежининг футбол жамоаси билан ҳам ўтказилган. Андрей Вайберт ўша вақтда «Бундесвер»нинг Термиз аеропортида жойлашган базасида ҳарбий-медицина бўлимида хизмат қилган. «Ёш футболчиларнинг ушбу машғулотларга бўлган қизиқиши бу ташаббусни янада кенг қамровли тарзда ўтказиш учун ўзига хос бир туртки бўлди», – дея маълум қилди Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси.

Элчихона матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 1977 йилда туғилган Андрей Вайбертга футбол болалигидан бошлаб ҳамроҳлик қилади. У «Ҳанновер 96»нинг иккинчи жамоаси таркибида Германия Оберлигасигача чиққан ва ўз вақтида «Ҳанновер 96»нинг U-19 жамоаси таркибида ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, у 2005 йилдан 2009 йилгача Марказий санитария хизмати қошида хизмат қилган профессионал аскар сифатида «Бундесвер»нинг терма жамоасида ҳам тўп сурган. Германия Футбол Федерациясининг мураббийлик лицензиясига эга бўлган Андрей охирги беш йилдан бери «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол академиясида ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келмоқда.

Ушбу кенг қамровли лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг спортни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури таркибидаги чора-тадбирлар доирасида молиялаштирилади. Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлиги бир неча йиллардан буён Германиянинг бутун дунёдаги расмий ваколатхоналари ташкиллаштирадиган спорт ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келади. Бу чора-тадбирлар ёшларни профессионал спорт билан шуғулланишга руҳлантиришни ўз олдига мақсад қилган.

Қайд этиш жоиз, 2012 йилда, ўзбек футболининг 100 йиллигини жойларда нишонлаш тадбирлари доирасида, Термизда «Сурхон» футбол жамоаси фахрийлари ҳамда ISAF ҳарбийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилган эди. Термиздаги ҳарбий аэродром Гермнаия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Афғонистонга юкларни жўнатиш мақсадида фойдаланади. Август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу аэродром ҳақида тўхталиб, у ерда «ҳеч қандай қурол-аслаҳа йўқ»лиги, «у ҳарбий база эмас»лигини айтиб ўтган эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика