RU

Последние новости

12:49Мажлис Қозоғистон футболидаги келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  18 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат" Новости

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат"

"Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали собиқ клуби ва мухлислар билан илиқ хайрлашди.

"Ассалому алайкум "Насаф" жамоасидаги яқинларим! Ҳаммага катта раҳмат айтаман! Сизлар билан биргаликда ажойиб дамларни ўтказганман. Бундан фахрланаман! Агарда "Насаф" жамоасига озми-кўпми ёрдам берган бўлсам, бундан жуда хурсандман. Қашқадарё халқига раҳмат! Яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат! Биз дўстона хайрлашсак, мен бундан жуда хурсанд бўламан. "Насаф" жамоасида ажойиб авлод, янги ёшлар етишиб чиқмоқда. "Насаф"даги ака-укаларимга янги бошланажак мавсумда омад тилайман! Бу жамоадан қандай футболчилар кетишди. Лекин клуб танлаган йўл ва раҳбарият ҳамда мураббийларнинг меҳнати, жонкуяр мухлислар туфайли "Насаф" ажойиб жамоа бўлиб қолаверади. Мен "Насаф" футбол клуби тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман", - деб ёзади Одилжон Ҳамробеков ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида: Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Одилжон Ҳамробековни "Пахтакор" кеча трансфер қилди. Тошкентликлар футболчининг трансфери учун қаршиликларга 2,5 миллиард пул тўлашди. Шунингдек, "Насаф" Ҳамробековнинг кейинги эҳтимолий трансферидан 20 улушини сақлаб қолди. Агарда "Пахтакор" кейинчалик футболчини сотадиган бўлса, унда ўша маблағнинг 20% улуши "Насаф" ғазнасига тушади.

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика