Ҳамиджон Актамов: “Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди”
26 авг 2017 23:41
Новости
Ҳамиджон Актамов: “Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди”
“Бухоро” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳамиджон АКТАМОВ ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
-Учрашув қизиқарли кечди. Ҳар иккала томон учун ҳам ғалаба сув ва ғалабадек зарур эди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимда айрим вазиятларда ҳакамларнинг қарорларига бироз тушунмадим. Бўлим бошида Филипосянга 100 фоиз иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлатилиши керак эди. Биринчи бўлим охирида Нагаев билан боғлиқ вазиятда “контакт” бормиди? Йўқ. Менга вазият яққол кўриниб турганди. Умуман олганда бугунги ўйинда йигитларимиз яхши ҳаракат қилишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Фурсатдан фойдаланиб кириб келаётган Қурбон ҳайити айёми билан барчани табриклаб қоламан.
"Қизилқум" матбуот хизмати.Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии