RU

Последние новости

21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  0 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9

Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"нинг олдига аниқ вазифа қўйилмаган" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"нинг олдига аниқ вазифа қўйилмаган"

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Обод" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг ўйнадик. Иккинчи таймда жамоамиз яхши ўйнади. Футболчиларга эътирозим йўқ. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўртинчи маротаба кетма-кет дуранг қайд этдик. Ҳужумларни голга айлантиришда оқсаяпмиз, - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Ҳамиджон Актамов.


- Ҳужумчи Воҳид Шодиевни умуман таниб бўлмай қолган. Шодиев легионер бўлиб ўйнаб келганидан буён буткул ўзгарган. Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ҳужумчилар йўқми ёшлар жамоасида? Тўғрисини айтганда, "Қизилқум" Шодиев билан бир футболчи кам ўйнаётгандек таассурот қолдирмоқда...

- Бекзод Ғанижонов бор ёш ҳужумчилардан. Лекин бу футболчини жароҳати борлиги учун ундан фойдалана олмаяпмиз. Ҳозирча ҳужумчилар борасида оқсаётганимиз бор гап. Захирада ҳам уларни ўрнини тўлдирадиган футболчилар йўқ.

- Бугун захирадан фақатгина биргина футболчини майдонга туширдингиз...

- Иккинчи бўлимда Отабек Зокировни майдонга туширгач ўйинимизда, хусусан қанотларимиз янада фаоллашди ва биринчи таймга нисбатан кучлироқ ўйнадик. Лекин ҳужумларга якуний нуқтани қўйишда адашдик. "Обод" ҳам яхши жамоа. Бугун улар жуда тартибли ҳимояланишди. Қойил. Нега захира имкониятидан тўлиқ фойдаланмаганимга келадиган бўлсак, майдондаги футболчиларнинг ўйини, ҳолати мени қаноатлантираётганди. Шу боисдан ҳам бошқа ўзгаришларни амалга оширмадим.

- Алишер Юсупов кўринмай қолди...?

- Алишер Юсупов жиддий жароҳат олган. Унинг қачон сафга қайтиши ҳали номаълум.

- Жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Биз юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз, интиламиз. Лекин жамоамиз олдига аниқ вазифа қўйилмаган. Мақсадимиз иложи борича юқори ўринлардан бирини эгаллаш.


Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси Олий лиганинг охирги тўртта учрашувидан буён дуранг ўйнамоқда. Дастлаб Навоийда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Насаф" ва "Обод"га қарши ўйинларда дуранг қайд этилди.


"Қизилқум" жамоаси 9-турдан кейин 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика