RU

Последние новости

19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  0 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  48 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  9 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1

Ҳамиджон Актамов: ""Қизилқум" "Насаф"дан қўрқмайди" Новости

Ҳамиджон Актамов: ""Қизилқум" "Насаф"дан қўрқмайди"

"Пахтакор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар жамоаси бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.


- Бугун ҳар иккала бўлимда турлича ўйин гувоҳига айландик. Биз "Пахтакор"га ўйин борасида ютқаздик демайман. "Қизилқум"га омад етишмади, дея гап бошлади навоийликлар бош менежери Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" сўнгги баҳсларда натижа борасида оқсамоқда. Бу муваффақиятсизликлар жамоанинг мақсад ва вазифаларини ўзгартириб юбормайдими?

- Футболда барча жамоани ютишни иложиси йўқ. Жамоамиздаги кўплаб футболчилар микро жароҳатлар мавжуд ва улар майдонда бор имкониятларини ишга солишолмаяпти. Мақсад ва вазифалар ўзгармайди. Олдинда ҳали саккизта учрашув бор ва имкон қадар ўзимиз учун керакли натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- "Қизилқум"ни кейинги турда яна бир жиддий баҳс, "Насаф"га қарши ўйин кутиб турибди...

- Биз "Насаф"дан қўрқмаймиз. Ўз майдонимизда бўладиган ушбу ўйин анча қизиқарли кечади, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғидаги ишлари Баҳриддин Ваҳобов майдонга тушмагунига қадар ўхшамаётган эди. Шу ўзгаришни эртароқ амалга оширишни имкони йўқмиди?

- Ҳужум чизиғи вакилларининг барчаси бугун яхши даражада ўйнашди.

- Рақиб бугун сизларга майдон марказини бўшатиб берди. "Қизилқум"нинг қанотлардан ташкил этган барча ҳужумлари бекорга кетди. Бу атайлаб ютқазилган ўйин эмасми? "Қизилқум"нинг узоқдан дарвоза томон тепган зарбаларини ҳисобга олмаса, қолган барча ҳаракатлар самарасиз чиқди.

- Ундай нарса бўлмаган. Бизларда атайлаб ютқазиб бериладиган учрашувлар бўлмайди. Футболда омад муҳим аҳамият касб этади. Баҳриддин Ваҳобовнинг вазиятини эсга олинг. Бугун  Лобанов жамоасини кўплаб вазиятларда қутқарди.

- Ҳамза Каримов узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтди. Жароҳатдан кейин кўрсатаётган ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамза Каримов ҳозирча хато ўйнагани йўқ. Бугун кўплаб вазиятларда ишончли ҳаракат қилди ва баъзи ҳужумларимизни бошлашда ҳам жонбозлик кўрсатди. Ҳамза Каримовни ёшини инобатга олмаганда, жамоамиз учун яхши трансфер бўлди. Унинг катта тажрибаси ҳали кўп бор қўл келади.

- Воҳид Шодиев бугун пиёда футбол ўйнашни кўрсатиб қўймадими бугун, нима дейсиз?

- Савол жавобсиз қолди.

- Мураббийлар штабидаги ёрдамчиларингиздан кўнглингиз тўлмоқдами? Сабаби, жамоанинг молиявий имкониятлари яхши ҳолатда. Таркибдаги футболчилар ҳам чакки эмас. Аммо кўрсатилаётган натижалар нисбатан бироз пастдек...

- Мураббийлар штабидан кўнглим тўқ. Бизларда Ислом Аҳмедов ишлайди. Ислом Аҳмедов Ўзбекистонда барча мураббийларни ўқитади, бой тажрибага эга. Аҳмедов бизнинг маслаҳатчи мураббий саналади. Машғулотларимиз жуда кўтаринки руҳда ўтади. Аммо ўйинга келганида баъзи режалар ўхшамаяпти негадир. Барча мураббий, мураббий деяди. Қани Ўзбекистондан менга кучли мураббийни топиб беринг қани? Бизларда 4-5 мураббийлардан ташқари борми яна? Қаердан топамиз. Ҳориж? Четдан мутахассис олиб келишга клубнинг молиявий ҳолати имконият бермайди. Таркибдаги иккита легионер футболчи маҳаллий ўйинчилар сингари маош олишади. Ҳамма "Қизилқум"нинг бюджети энг катта бўлса керак, деб ўйлайди. Аммо аслида ундай эмас.

- "Қизилқум" жамоасида ёши катта футболчилар анча кўпайиб кетди. Жамоада ёш истеъдод соҳиблари йўқми?

- "Қизилқум" клубида футбол академияси йўқ. "Пахтакор", "Машъал" ва "Насаф" сингари клубларникидек академиямиз йўқ. Барча навоийлик ёшлар "Бунёдкор" ва "Пахтакор" академиясида таҳсил олишади. Шу боис биз ҳар мавсум футболчи жалб этиб натижа учун ўйнашга мажбурмиз.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика