RU

Последние новости

08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  0 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз» Новости

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашуви (3:1) якунлангач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
—Жавоб учрашуви қийин ўтишини олдиндан билардик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Чемпионатнинг охирги турида айнан «Андижон» билан ўтган учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритгандик. Шу ўйинда етакчи ўйинчиларимиздан айримлари жароҳат олишди. Бугун Алишер Юсупов, Баҳриддин Ваҳобов, Андрей Деркач ҳамда Вячеслав Шевченколарнинг майдонга тушмаганлиги ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Уларнинг ўрнига эса кўпроқ ёшларга имконият беришга мажбур бўлдик. Ўйинни ёмон бошламадик. Аммо якунда барибир ёшларимизнинг тажрибасизлиги панд берди ва чорак финал йўлланмасини бой бердик. «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Энди бор эътиборимизни чемпионат учрашувларига қаратамиз. Олдинда «Металлург» жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Бекободликларни бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётганлигини барча кўриб, билиб турибди. Мақсадимиз эса ўзгармайди, кейинги ўйинларда ҳам чиройли футбол намойиш этиб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика