RU

Последние новости

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  1 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади. Яхши ўйнадик. Биринчи таймда йўқ жойдан, 2 та стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Насаф" жамоасига 22 сентябрь кунги ўйинда омад тилайман. Жамоанинг келажаги бор. Ҳали улар яхши натижа кўрсатади. Ўзимиз ҳам камчиликларимиз устида ишлаб, керакли очколарни йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади нима? Чемпионликми ёки совринли ўринлар учун курашишми?

- Менимча, энди чемпион "Пахтакор" эканлиги аниқ бўлиб улгурди. 

- Ватсадзе 35 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасановни майдонга туширдингиз. Кейин ўз навбатида, Ҳасанов яна алмаштирилди. Ўйинидан қониқмадингизми?

- Энди бу бизни ишимизда, нима ҳам дейман? Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ватсадзега эътирозимиз йўқ. Ўзгаришлар ўз самарасини берди, ўйинимиз ўзгариб, гол урдик. 

- "Қизилқум"нинг иккинчи даврадаги натижалари қониқарсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Сабаби кўп футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Бир ой ичида даволаниб чиқишди ва бир ойда қайта касалланганлар ҳам бўлди. Соғлиқ муҳим, шу боисдан кўп нарса талаб қилолмаймиз. Бундан кейин яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика