RU

Последние новости

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Ҳамиджон Актамов: “Бухоро” билан учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Бухоро” билан учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон АКТАМОВ қатнашди.

— Бугун ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Бухоро” кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоа. Улар учун ҳар бир ўйин финалга тенг,  десам янглишмайман. Жамоамиз эса Қўқонда ўтган охирги баҳсда қимматли очколарни қўлдан чиқарган ва бугун мухлисларни ўз ғалабамиз билан қувонтиришимиз шарт эди.  Шу боис, учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик.

“Бухоро” жамоасига қарши ўйин олдидан ҳимоя чизиғимизда муаммолар бор эди. Тажрибали ҳимоячилар Асқаржон Муҳиддинов жароҳати, грузиялик легионер Георгий Квесиешвили эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги туфайли бугун майдонга туша олишмади. Шунга қарамай, жамоамиз аъзолари фақат ғалаба илинжида майдонга чиқди ва уларнинг йўқлигини билинтиришмади. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни тўғри амалга ошира олдилар. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

Бугун йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ваҳобов, Алимов, Деркачда голга тортадиган бир неча қулай вазиятлар юзага келди. Аммо бухороликлар посбони чинакам маҳорат кўрсатганлигига барчангиз гувоҳ бўлдингиз.

Чемпионат охирлагани сайин учрашувлар янада шиддатли тус олмоқда. Мавсумни жамоамиз олдинги йиллардагига қараганда, юқори ўринларда тугатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ишонаманки, албатта бунинг уддасидан чиқамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика