RU

Последние новости

00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  0 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  5 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" қурбони бўлишганини таъкидлади.

- Ўйин ҳақида? Стадионга келган мухлисларнинг барчаси кўрди, аниқроқ айтадиган бўлсам, бугун Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди! Бундай қилиб футболни орқага тортиш билмадим нималарга олиб келади.

Ажойиб ва чиройли ўйинни Ҳасан Рўзиев бузди! Ҳакамнинг бу "ўйинлари" жамоаларнинг, клубдаги ходимларнинг меҳнатини ҳароб қилади. Нима керак халқни алдаб? Нотўғри гапираётган бўлсам айтинглар? (матбуот анжуманидаги журналистларга мурожаат қилиб)

Тоза пенальти берилмади. Дарвозабонимизни бошига тепиб, тўпни олиб гол урилмоқда. Ҳакам эса жим. Футболимиз ривожи учун ЎФА ва ПФЛ шунча меҳнат қилмоқда, кечаю-кундуз ишлашмоқда. Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар "ўйин" қилаверса, тузук давом этиб турган учрашувни "бузиб" қўяверса, унда футбол ҳеч қаерда кўтарилмайди.

"Қизилқум" яхши ўйнади. Биз бугун 15 кишига қарши ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Ҳасан Рўзиев ўйинни бузди! Мен бу борада ПФЛга расман арз қиламан! Ҳар бир вазият бўйича алоҳида, дақиқама-дақиқа ёзаман. ЎФА ва ПФЛ ҳакамни ишини кўриб чиқишини талаб қиламан! Ҳозироқ уларни устидан расман арз қиламан", - деди Ҳамиджон Актамов.



Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика