RU

Последние новости

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Ҳамиджон Актамов: “Барибир маҳорат ўз сўзини айтди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Барибир маҳорат ўз сўзини айтди”

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

—  “Насаф” тажриба ва маҳорат бобида чемпионатимиз етакчиларидан саналади, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Бугун жамоамиз уларга қарши ёмон ўйин намойиш этишмади. Тан олиш керак, “Насаф” таркиби охирги тўрт-беш йилда деярли ўзгаришларсиз майдонга тушиб келмоқда. Бугун йигитларимизда ғалаба учун иштиёқ нечоғли юқори бўлмасин, якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, жамоамизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаб турган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат айтаман.

—  Афсуски, охирги учрашувларда айрим ўйинчиларимиздаги жароҳатлар таркибда муаммо келтириб чиқармоқда. Шу боис, чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобовни захирада қолдиришга мажбур бўлдик. Бироқ унинг иккинчи бўлимда майдонга туширилиши жамоамиз ўйинини кучайтирди. Жароҳатдан сўнг, ярим ҳимоячимиз Фарруҳ Ҳайдаровнинг ҳам бугун ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди.

—  Гарчи, бугун натижадан қониқмаган бўлсам-да, жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Келгуси турларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Кейинги турда Андижонга сафар қиламиз. Унда албатта мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика