RU

Последние новости

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  3 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Ҳамид Актамов: “Раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши жамоамизни ғалабага ундайди” Новости

Ҳамид Актамов: “Раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши жамоамизни ғалабага ундайди”

Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлган Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари навбатдаги (0:1) ғалаба ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Давралар оралиғида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтира олган кончилар бу йилги мавсумда ўз олдиларига совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилишган. Жамоадаги ички муҳит, ўзгаришлар, келгуси режалар ҳамда навбатдаги учрашувга ҳозирлик  хусусида  жамоа бош менежери Ҳамиджон Актамов “Қизилқум” ПФК Матбуот хизматига интервью берди.

—   Аввало Муборакдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтинг-чи, ҳозирда жамоадаги муҳит қандай?
—   Раҳмат. Мавсум аввалида ўз олдимизга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни вазифа қилиб қўйгандик. Биринчи давра якунлангач, вилоятимиз ҳокими ҳамда бош хомиймиз — Навоий кон металлургия комбинати (раҳбари — Қувондиқ Саноқулов) жамоамиздан катта ғалабалар кутаётганлиги, бу борада қўлларидан келганича мадад беришларини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Уларнинг қўллаб қувватлагани натижасида таркибимизни тажрибали футболчилар билан бойитдик. Раҳбариятнинг бу каби эътибори ва ғамхўрлиги жамоамизни янги ғалабалар сари руҳлантириши ва ундаши табиий, албатта. Жамоадаги ички муҳит эса аъло даражада, таркибда бир-бирини анчадан бери яхши танийдиган, биладиган ўйинчиларнинг йиғилганидан хурсандман.


—   Бу йилги таркибда барчамиз учун таниш, тажрибали, аммо катта ёшдаги футболчилар тўп сурмоқда.  Навоийда уларга ўринбосарлар тайёрлашнинг аҳволи қандай?
—   Ҳа, фикрингизда жон бор, албатта. Мавсум бошида Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов каби футболчиларни таклиф қилгандик. Сўнгра, давралар оралиғида эса Ҳамза Каримов, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович, Воҳид Шодиев ва Жасур Ҳасанов каби нисбатан катта ёшдаги футболчилар таркибга қўшилди. Агар жамоа ўз олдига жиддий мақсадни қўйса, фақат иштиёқнинг ўзи камлик қилади. Бу йўлда футболчилар тажрибаси ва маҳорати жуда асқотади. Қолаверса,  тажрибали футболчининг жамоага қўшилиши ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтаб беради. Мисол учун, Хитой футбол лигасини олинг.  У ерда ҳам бир  қанча ёши ўтган юлдузлар тўп сурмоқда. Аммо Хитойнинг ўзида ёш футболчилар етишиб чиқиши тўхтаб қолгани йўқ, футбол ривожланмоқда. Шу ўринда эътиборингиз учун айтиб ўтмоқчиман, охирги пайтларда Навоийда футболга эътибор кучайтирилди. Секин-аста маҳаллий футболчилар ҳам етишиб чиқмоқда. Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Саиджон Ҳайитов каби маҳаллий футболчиларнинг асосий таркибда ўз ўрниларини топиб бораётганлиги кишини қувонтирмай қолмайди.

—   Ўн еттинчи турда Навоийда иккинчи давра олдидан анча кучайган Қашқадарёнинг яна бир клубини қабул қиласизлар. “Шўртан” билан ўйинда мухлисларни нима кутаяпти?
—   Ҳа, сўзсиз ғузорликлар иккинчи даврада эмас, биринчи давранинг охириданоқ кучайишни бошлашганди. Улар ўз уйларида ҳатто “Пахтакор”ни ҳам мағлубиятга учратишди. Мен Қашқадарё футболини ҳурмат қиламан. Жамоамизни олдинда жиддий рақиб кутиб турибди. Биринчи даврада кўплаб қимматли очколарни қўлдан чиқаздик. Мавсум охирида ҳар бир очконинг қадри билинади. Шу боис, хоҳ сафар, хоҳ уйда бўлсин, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Буни клуб раҳбарияти ҳам мухлисларимиз ҳам жуда исташмоқда. Қолаверса, совринли ўринлар даъвогар жамоани бошқа натижа асло қониқтирмайди.


 “Қизилқум”  ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика