RU

Последние новости

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  2 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   40 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Ҳам Ўзбекистон, ҳам Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган Қайрат Ўтабоев бугун 39 ёшга тўлди! Новости

Ҳам Ўзбекистон, ҳам Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган Қайрат Ўтабоев бугун 39 ёшга тўлди!

Бугун ўзбекистонлик футбол мухлисларига яқиндан таниш бўлган футболчилардан яна бири, "Пахтакор" таркибида Ўзбекистон, "Қайрат" ва "Шахтёр" сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Қайрат Ўтабоев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Қайрат Ўтабоев – Ўзбекистонда туғилган қозоғистонлик футболчи. 2000-2003 йилларда “Пахтакор” шарфини ҳимоя қилган. Қанот ҳимоясида ўйнаган Қайрат рақиб ҳужумчилари учун ҳақиқий бош оғриғига айланган. Футболчи “шерлар” сафини тарк этгач, Қозоғистонинг бир қатор клубларида ўйнади. Орада 2009 йил “Андижон” шарафини ҳимля қилди. Ўтабоев футболчилик фаолиятини 2012 йилда тугатган. Эътиборлиси Қайрат 2002 йил Ўзбекистон терма жамоасида майдонга тушган, 2005-2007 йилларда эса Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган. 

Ўтабоев ўзбекистонлик футбол ишқибозларига "Пахтакор" ва "Андижон"даги ўйинлари билан яхши таниш. Айнан шонли жамоа таркибида у Ўзбекистон чемпиони бўлган, мамлакат кубогини қўлга киритган. Шунингдек, Қайрат "Қайрат" ҳамда "Шахтёр" клублари сафида Қозоғистон чемпиони ҳам бўлган. Тошкент вилоятида туғилган Ўтабоев ҳозирда Нур-Султан шаҳрида яшаяпти.

1980 йилнинг 16 июль куни Тошкент вилоятида дунёга келган Қайратнинг болалик йиллари Янгибозорда ўтди. Отаси Комил ака футбол мураббийи бўлгани учун миллионлар ўйинига қизиқиш ўз-ўзидан оилавий муҳит таъсирида юзага келди. Илк сабоқни айнан отасидан олган. 1997 йилнинг 16 июнь куни илк профессионал шартномасини кимсан "Пахтакор" клуби билан имзолаган ва то 2003 йилга қадар кўпчилик учун армон бўлиб қолган клуб шарафини ҳимоя қилган. Қайратга нима учун Қозоғистонга кетгандингиз, деб берган саволимга у шундай жавоб берганди.  

- Ўша пайтда "Қайрат" жамоасидан ҳар томонлама манфаатли таклиф бўлганди. Бунга рад жавобини бера олмасдим. Тўғри, Ўзбекистон клубларидан ҳам чорлов бўлганди. Лекин "Қайрат" варианти яхшироқ кўринганди. Ҳозир шу мамлакат фуқаросиман. Лекин ота-онам, қариндошларим Тошкентда яшашади. Ўзбекистон менинг ватаним! Шу юртда дунёга келдим, футболчи сифатида танилдим. Озми-кўп мухлислар эътиборига тушдим. Ҳаммаси учун раҳмат. Мен Қозоғистон, ҳам Ўзбекистон терма жамоалари сафида ўйнашга муваффақ бўлганман. Бунга ФИФА томонидан қаршилик бўлмаганми? Бу мавзуда менга жуда кўп савол беришади. Маълум муддат Ўзбекистон ёшлар термаси шарафини ҳимоя қилдим. Миллий терма жамоадан таклиф олдим ва бир марта Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. 2004 йили оилам билан Қозоғистонга кўчиб ўтдим ва у ерга боришим билан фуқароликни қабул қилдим. Кейин кутилмаганда Қозоғистон терма жамоасидан чорлов бўлди. 

Ўтабоевнинг блиц саволларга жавоби:

- Қайрат Ўтабоевнинг мухлислик қиладиган жамоаси?

- Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларига мухлислик қиламан. Шунингдек, Италия терма жамоасига ҳам ишқибозман. 

- Ёқтирган машина русумингиз?

- "Мерседес" маркали машиналар ёқади.

- Таом пиширишни биласизми? 

- Албатта. Ошхона - севимли жойим. Очиғи, ўзбекча тўй ошини соғиндим. 

- Қандай фильмларни томоша қиласиз?

- "Шиндлернинг рўйхати", "Клокло", "Сталинград" фильмлари маъқул келган. Ўзи болаликдан тарихий жанрдаги картиналарни севиб томоша қиламан.

- "Барселона" ёки "Реал"?

- Шубҳасиз, "Барса". 

Бизнинг маълумот

Қайрат Ўтабоев - 1980 йил 16 июлда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкентдаги собиқ номи билан айтганда, Республика олимпия захиралари коллежида таҳсил олган. Илк мураббийи - отаси Комил ака Ўтабоев. "Пахтакор" жамоаси тарбияланувчиси. "Шерлар" таркибида мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. Шундан сўнг, Қозоғистоннинг "Қайрат", "Олма-Ота", "Мегаспорт", "Шахтёр" ва "Иртиш" клубларида ўйнаган. Орада, 2009 йил «Андижон» сафида ҳам тўп сурган. Қозоғистон миллий терма жамоаси таркибида 10 та ўйин ўтказган. Ўзбекистон терма жамоаси либосида эса Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. 

Қўлга киритган ютуқлари

2001-2002 - кубок ("Пахтакор")

2002 - чемпион ("Пахтакор")

2004 - чемпион ("Қайрат")

2003 - кубок ("Қайрат")

2005 - бронза ("Қайрат")

2011 - чемпион ("Шахтёр")

2012 - кумуш ("Иртиш")

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика