RU

Последние новости

14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 14:18Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди  2 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди Новости

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

2 август куни ЎФФ анжуманлари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раиси Рустам Акрамов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров ва Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленко, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги ўйинларида хизмат қилувчи ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди. Мусобақаларга ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш мақсадида 13-19 июль кунлари қисқа муддатли ҳакамлар ва назоратчиларнинг машғулот йиғинлари ўтказилди. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА тести, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва бошқалар бўйича синовлар бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда 2013 йилги футбол мавсумининг биринчи ярми давомида йўл қўйилган хато камчиликлар, ўрни келганда, мисоллари билан қайд этилди. Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленконинг сўзларига кўра, жорий йилдан эътиборан Олий ва Биринчи Лига ўйинларидаги ҳакамлик таҳлиллари ҳакамларнинг ўзига ҳам тақдим этилмоқда. Коваленконинг қўшимча қилишича, Олий Лигадаги ҳакамлик савияси нисбатан ижобий, бироқ Биринчи Лигада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Мажлисда ҳакамлик савиясининг ошишида назоратчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Назоратчилар ҳакамларнинг учрашувлардаги ҳаракатларини баҳолашда масъулият ҳис қилишлари ва талабчанроқ бўлишлари керак. Фарҳод Магаметов, Рустам Акрамов, Ноил Лутфуллин ҳам ҳакамлар ва назоратчиларга мурожаатида мавсум биринчи ярмида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи давра ўйинларини янада юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлашди.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика