RU

Последние новости

19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1

Ҳакамлар "Манчестер Юнайтед"нинг зарарига икки марта қўпол хатога йўл қўйганини тан олди Новости

Ҳакамлар "Манчестер Юнайтед"нинг зарарига икки марта қўпол хатога йўл қўйганини тан олди

Ўтган чоршанба кунида МЮ АПЛда 3 ой деганда илк марта мағлуб бўлди.

Лиганинг сўнгги жамоаси бўлиб турган "Шеффилд" "Олд Траффорд"да ғалаба қозониб кетди. Ўйиндан кейин Оле-Гуннар Сульшер ва Харри Магуайр ҳакамликдан нолиди: арбитр Питер Бэнкс Антони Марсьялнинг голини инобатга олмади, бу паллада Магуайр дарвозабонга ҳужум қилганликда айбланди. Ўз навбатида ҳакам "Шеффилд"нинг илк голи урилган вазиятда Билли Шарпнинг Давид Де Хеага ишлатган қўполлигини кўрмади.

"Ғалати. Шак-шубхасиз, Билли Шарп ҳам мен каби фол ишлатди. Балки кимлардир иккала ҳолатда ҳам фол йўқ деб ҳисоблар. Аммо икки вазиятни бир-биридан ажратиб бўлмайди", - деди Магуайр. Сульшер ҳам бу фикрга қўшилмоқда: "Биринчи эпизод? Фол. Иккинчи эпизод? Фол эмас".

Улар ҳақ бўлиб чиқишди. Душанба куни Сульшер ҳакамларнинг ҳисоботини қабул қилиб олган ва унда улар МЮнинг голини инобатга олиб, "Шеффилд"никини бекор қилиш керак бўлганлигини ёзиб қўйишган. Англияда доимий равишда ҳакамлар клубларга ҳисобот беришади, бироқ бу халққа маълум қилинмайди.

"Бу биз учун муҳим вазият эди. 0:1 ҳисобида ютқазаётганингизда эмас, 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсангиз, Сизда ўйинни ютиш имконияти кўпроқ бўлади", - деб қўшиб қўйди Сульшер.

Келинг, яна бир бор бу икки вазиятни баҳолаб кўрамиз.

"Шеффилд"нинг голи, 23-дақиқа: Бурчакдан тўп оширилди, Де Хеа тўпни уриб юборишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Брайан тўпга сакраб, гол урди. Бу паллада Билли Шарп шунчаки дарвозабонга ҳалақит қилди ва ортидан итариб юборди.

Мана бу ракурсдан фол бўлгани кўриниб турибди. Ёки сиз Де Хеа курашда мағлуб бўлмоқда деб ҳисоблайсизми?

Марсьялнинг бекор қилинган голи, 30-дақиқа: Бурчакдан тўп оширилмоқда, футболчи ва дарвозабон ўртасида тўп учун кураш, бироқ бу ерда Магуайр Аарон Рэмсдейлга қарши фол ишлатди деб ҳисобланди.

Рэмсдейл тўпни ушлай олмади ва Марсьялга бориб тушди. Унинг голидан кейин ҳакам хуштак чалиб, фол бўлганини қайд этди. "Мен тўпга сакрадим. Дарвозабонга текканимни сезмадим ҳам. Унинг ўзи белимга урилди. Қўлларим ҳам унга яқин эмасди", - деди Магуайр.

Хўш, сиз бунга қандай фикрдасиз?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика