RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Ҳаиме Ярза Гонсалес: "Ўзбекистонда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик" Новости

Ҳаиме Ярза Гонсалес: "Ўзбекистонда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик"

Бугун Футзал бўйича ЖЧ олдидан ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза Гонсалес анжуманда қуйидаги фикрларни билдирди.


"2024-йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб Ўзбекистон вариантида тўхтадик. Чунки юртингиз кўплаб мусобақаларни ажойиб равишда ўтказа олди. Барчамиз буни гувоҳи бўлдик. Ўзбекистоннинг халқаро турнирларни ўтказиш тажрибасига таяниб, ушбу спорт турини юртингизда янада оммалаштириш юзасидан бу қарорга келдик.

Ўзбекистонга келишдан олдин кўп нарса кутгандик. Ҳар бир шаҳарда футзалга бўлган қизиқишдан мамнун бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги анжуманда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал МТЖга Жаҳон чемпионатида омад тилайман.

Ушбу ташриф давомида жаноб Равшан Ирматов ва Жаҳонгир Усмонов билан биргаликда бешта шаҳарда — Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Бухорода бўлдик. У ердаги майдонлар, машғулот заллари ва меҳмонхоналарни ўрганиб чиқдик. Эндиликда ЎФА вакиллари билан ушбу инспекция натижаларини таҳлил қиламиз ҳамда якуний қароримизни эълон қиламиз.

Бу Ўзбекистон учун нафақат ўзининг футзал имкониятларини намойиш этиш, балки Янги Ўзбекистонни ҳам дунёга яна бир бор кўрсатиш имконияти, деса ҳам бўлади. Чунки ушбу мундиал бутун дунё бўйлаб намойиш этилади, уни миллионлаб одамлар томоша қиладилар, бундан ташқари юртингизга кўплаб мамлакатлардан ишқибозлар ташриф буюради.

Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун олдимизда вақт бор ва албатта қиладиган ишларимиз ҳам кўп. Ўйлайманки, маҳаллий ташкилий қўмита билан биргаликда ФИФА Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказамиз".




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика