RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  5 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  9 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Ҳафта иқтибослари. Роналду, Моуриньо, Тьерри Анри, Монтелла, Хамес Родригес ва бошқалардан энг сара фикрлар Новости

Ҳафта иқтибослари. Роналду, Моуриньо, Тьерри Анри, Монтелла, Хамес Родригес ва бошқалардан энг сара фикрлар

Якунланаётган ҳафтада футболчи ва мураббийларнинг шу ҳафтада ичида матбуотга берган интервьюларидан энг яхши иқтибосларни келтириб ўтамиз.

- "Майдонда бир футболчини ажратиб кўрсатиш қийин, лекин менинг даражам Формула-1, НБАдаги спортчиларникига ўхшайди. Яхши ўйинчилар доим яхши ўйинчиларни кузатиб боришади. Яхшилар доим энг юқорида бўлишни хоҳлашади, чунки бошқалар ҳам шу ерда. Сизда хотиржам юриш имконияти йўқ, йўқса бошқалар ўзиб кетади. Албатта, мен ҳамма билан кураш олиб бораман: Неймар, Месси, Левандовски, Игуаин - булар энг кучлилар. Лекин орамиздаги жанг эмас, балки соғлом рақобат. Мен доим ҳаммадан энг зўр бўлишга интиламан". (Криштиану Роналду ESPNга берган интервьюсидан). 

- "Унда тажриба катта. У майдонда жуда муҳим футболчи, шу билан бирга жамоадошлари ва ёш футболчилар учун ҳам жуда керакли ўйинчи. Унинг машғулотларда қандай ишлашини кўрар экансан, нима учун ўз позициясида жаҳоннинг энг кучлиларидан бири эканлигини англаб етасан". ("Эвертон" бош мураббийи Рональд Куманнинг клубга қайтган Уэйн Руни ҳақида фикрлари). 

- "Мен уни кўп соғинаман. У фантастик футболчи. Мен унинг кетишига шунчаки қараб тура олмадим. Бизни профессионал шахс тарк этди. Ўйлайманки, у "Эвертон"га, "Эвертон" эса унга жуда мос тушади". (МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб билан хайрлашган Уэйн Руни ҳақида). 

- "У эндиликда янада кўп голли вазиятларни юзага келтиряпти, лекин одамлар бу ҳақда гапирмай қўйишди. Мессининг ривожланиш даври ҳали тугагани йўқ, у ҳамон ўзга сайёралик бўлиб турибди". (Тьерри Анри "Барса" ҳужумчиси Месси ҳақида).

- "Мен 16 ёшимдан бери ҳимояда ўйнайман. Бунгача ярим ҳимояда тўп тепганман. Ҳатто баъзи учрашувларда ҳужумчи сифатида ўйнаганим ёдимда. Лекин бир куни Карло Перроне (ёшлар мураббийи) олдимга келиб футболда нимагадир эришишни хоҳласанг, сенинг жойинг марказий ҳимояда деди". ("Милан"нинг янги футболчиси Леонардо Бонуччи қандай қилиб ҳимоячи бўлгани ҳақида).

- "Мен ҳаммаси амалга ошишига ишонардим. Бошданоқ ичимда қандайдир сезги бор эди. Клубимиз спорт директори Массимо Мирабеллига кунига ўн марталаб фақат учта сўздан иборат хабар жўнатдим: Салом, директор, Бонуччи". ("Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелланинг "Gazzetta dello Sport"га берган интервьюсидан). 

- "Мен уни ҳар доим ҳис қиламан. Энди у ҳеч қачон қайтмайди, лекин биз олдинга қараб интилишда давом этишимиз керак. Энди усиз кўп нарса ўзгаради. У катта дўст" ("Рома" сардори Даниэл Де Росси клуб билан хайрлашган Франческо Тотти ҳақида)

- "Тоттенхэм"да чинданам яхши жамоа бор, агар улар таркибни сақлаб қолишса. Мен учун Кейн жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Агар менда битта ҳужумчини сотиб олиш имкони бўлса, бу Кейн бўлади. У жисмонан кучли, ҳам тўп билан, ҳам тўпсиз зўр ўйин кўрсатади. У ҳавода ҳам кучли. Менимча, унинг нархи камида 100 миллион фунт. ("Челси" бош мураббийи Антони Контенинг ҳужумчи Харри Кейнга берган баҳоси).

- "Дадам "Герта"нинг ашаддий ишқибози эди. У мени биринчи бор "Штутгарт" - "Герта" баҳсига олиб борганди. Ўғлим Жонатан ҳам "Герта" билан шартнома тузди ва бундан жуда хурсандман. Унга узоқ ва мазмунли фаолият тилаб қоламан". (Юрген Клинсманн ўғли Жонатан Клинсманн "Герта"га ўтганидан сўнг).

- "Бу фаолиятимдаги охирги йил бўлиши мумкин. Мен янада кўпроқ роҳат олишни истайман. Бир жойга охирги марта бораётганингизни билсангиз, ўша ер манзарасидан роҳатланиб қолишни хоҳлайсиз. Менда ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. Мен "Ювентус" учун боримни беришга тайёрман". (Машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон яқинлашаётган мавсум ҳақида).

- "Бавария" машҳурлик бобида "Реал" билан бир ўринда. Балки машҳурроқ бўлиши ҳам мумкин. Мен доим бу клубга ҳурмат билан қараганман. Таркибга қараб бу жамоада ҳам кучли футболчилар борлигини кўрдим. Мен учун Оливер Кан ҳар доим "Бавария"нинг юзи бўлиб келган. Мюнхенда кўплаб футболчилар афсонага айланишади". ("Бавария"нинг янги футболчиси Хамес Родригес клуб ҳақида).

- "Бизда чемпион бўлиш учун катта имконият бор. Ўтган мавсум мен учун ривожланиш даври бўлди. Ҳаммаси шу тарзда давом этишини хоҳлайман. Менга на мухлислар, на матбуот босим ўтказа олмайди. Фақат ўзим ўзимга босим ўтказишим мумкин". ("Боруссия Дортмунд"нинг ақшлик футболчиси Кристиан Пулисич янги бошланадиган мавсум ҳақида).

Х.Холиқов тайёрлади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика