RU

Последние новости

03:00Европа лигаси. Шомуродов майдонга тушмаган ўйинда "Рома"дан дуранг ва бошқа натижалар  10 02:55Конференциялар лигаси. Антони порлаган ва гол урган ўйинда "Бетис"дан йирик ғалаба  0 02:12Дибала "Рома"да 13-марта жароҳат олди  1 01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  4 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  14 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Новости

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳурларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Мен Ироқни танлашим керак эди. Футбол менга берилган совға ва бу совғадан унумли фойдаланишим керак. Жамоамизнинг лақаби -  "Месопотамия шерлари". Биз Басрадаги стадионда майдонга тушганимизда жуда ҳаяжонландим. Жамоани ироқлик мухлислар ажойиб тарзда қўллаб туришди. Мен ҳар доимгидан ҳам ўзимни бахтли ҳис қилдим". ("Орландо Сити" ярим ҳимоячиси Жастин Мерам Ироқ терма жамоасида тўп тепаётгани ҳақида)

- "Мен атиги учта гол уришим билан мухлислар келиб дастхат сўрай бошлашди. Улар мени сен энг зўрсан дея эътироф этишди. Аммо Рафаэль Бенистес олдимга келиб, бугун сен саккиз марта тўпни йўқотдинг деганди". (Фернандо Торрес "Ливерпул"даги хотиралар ҳақида)

- "Мен ҳар доим Месси нотабиий футболчи эканини айтганман. Унга ўхшаши биз яшаб турган дунёда йўқ. Унинг жаҳон чемпионатига Эронга урган голини бир эсланг-а. Одам боласи бунақа иш қила олмайди. Мана нима учун ҳамма Мессини ҳурмат қилади". (Карлуш Кейруш Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ҳақида)

- "Менда Бельгия терма жамоаси билан режалар бор. Лекин бир кун келиб "Арсенал"ни бошқаришим мумкинми? Нега энди бўлмасин? Аммо бунга ҳали вақтли. Қолаверса, мен Арсен Венгерни жуда ҳурмат қиламан". (Бельгия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тьерри Анри келажакдаги режалари ҳақида)

- "Мен терма жамоа олдида ҳар доим қарздорман. Олдимизда иккита муҳим ўртоқлик учрашуви бор: Аргентина ва Англияга қарши. Агар мени ҳам таклиф этишса, жон деб боришга тайёрман. Терма жамоа ҳар доим мен учун бирламчи бўлиб қолади". (Жанлуижи Буффон терма жамоадан чақирув кутаётгани ҳақида)

- "У ғалабаларга чанқоқ. Рақибимиз "Уиган" бўладими ёки "Арсенал"ми, Гвардиола бизни ҳар бир баҳсга бир хил тайёрлайди. У футболчиларга тушунтириш ишларини жуда яхши олиб боради. У билан ишлаш худди институтда 10 йил ўқишдек гап. Биз ундан ҳар куни нимадир ўрганамиз". (Венсан Компани жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақида)

- "Терма жамоадаги босим албатта "Тоттенхэм"дагига нисбатан катта. Чунки терма жамоага борганимда мендан мухлислар янада кўпроғини хоҳлашади. Лекин мен босимдан қўрқмайман, қайтанга янада кучли қилади. Аммо ғалаба қозониш фақат менинг қўлимда эмас, бунинг учун бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим". (Сон Хён Мин терма жамоа ва клуб орасидаги фарқ ҳақида)

- "У билан ўйнаш жуда мароқли эди. У ҳақиқий характер эгаси бўлган. У кўп югурмасди, бунга ҳожат ҳам йўқ эди. Ўша йили 19та гол уришимда унинг кўп ёрдами текканди. У майдонда кўп гапирмасди, лекин яхши ўйнарди. Кейин у кўп чекарди: ўйиндан олдин, танаффусда ва албатта ўйиндан кейин. Қўлида доим қизил Marlboro бўларди. Аммо жуда кучли футболчи эди". (Петер Крауч собиқ жамоадоши Роберт Просинечки ҳақида)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика