RU

Последние новости

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  0 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Новости

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ҳафта давомида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур мураббий ҳамда футболчиларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Месси футболни бошқача ўйнайди. Унинг учун бир ўйинда учта гол уриш нормал ҳолат" (Карлос Тевес ҳамюрти Лионель Месси ҳақида)

- "Бу - жаҳон чемпионати. Ҳар бир мексикалик у ерга боришни орзу қилади. Биз яхши натижа кўрсатиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз". (Мексика терма жамоаси футболчиси Жованни дос Сантос ЖЧни орзиқиб кутаётгани ҳақида)

- "Замонавий футболда тўпсиз ўйнаш жуда муҳим. Шунингдек, ўтиш даврини ҳам эсдан чиқармаслик керак. "Манчестер Сити" айни пайтда дунёнинг энг кучли клуби бўлиши мумкин, лекин улар ҳам бирданига бу даражага келиб қолгани йўқ. Барча жамоалар ўтиш даврини бошдан кечиришади. Жаҳон чемпионатида биз учун энг муҳими, гуруҳдан чиқиб олиш, ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Мен жамоам гуруҳдан чиқишига ишонаман, йўқса бу ерга келмаган бўлардим". (Австралия терма жамоаси бош мураббийи Берт ва Марвейкнинг матбуот анжуманида айтган гаплари)

- "Бу клуб клуб улкан тарихга эга. Жамоа сафида кўплаб буюк футболчилар ўйнаган. Шулардан бири - Тьерри Анри. Анри мен учун ҳар доим идел ҳужумчи бўлган ва шундай бўлиб қолади. У кўплаб голлар урган, мен ҳам унга ўхшашга ҳаракат қиламан". (Яқиндагина "Арсенал"га ўтган Пьер-Эмерик Обамеянг кимга ўхшашни хоҳлаши ҳақида) 

- "Қўрқинчли туш ўтди-кетди. Биз ҳозир уйғоқмиз. 1:7 ҳисобидаги мағлубиятни унутиш учун навбатдаги тўқнашувда уларни енгишимиз керак. Олдимизда бошқа йўл йўқ. Германия - кучли, лекин биз улардан ҳам кучлимиз". (Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите жаҳон чемпионатида Германияга қарши ўйнашни нақадар хоҳлаётгани ҳақида) 

- "Тўғрисини айтайми, менимча фаворит бу - "Манчестер Сити". Лекин бу сафар чемпионлар лигасида зафар қучиш осон бўлмайди, ҳамма кучайишга ҳаракат қилмоқда. Лекин мен учун "Сити" фаворит". (Карло Анчелотти бу йил ЕЧЛда ким ғолиб чиқиши ҳақида) 

- "Менинг ўз уйим бор ва қўшниларим нима қилишини билмайман. Мен доим ўз оилам ва кучугимдан хавотир оламан. Қўшниларимга эса салом деб қўяман ва бўлди. Аммо уларнинг ишига аралашмайман". ("Суонси" бош мураббийи Карлос Карвалхал "Лестер" футболчиси Рияд Махрез қанчалик хавфли экани ҳақида)

- "Менга ёқадиган сериалми? Бу шубҳасиз "Тахтлар жанги" (Game of Thrones). Мен унинг еттита мавсумини кўриб тугатдим. Нафақат бир ўзим, балки мураббийлар штабидаги ҳамма шуни кўради. Биз учун футбол биринчи ўринда, ундан кейин сериал". ("Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино қайси сериални кўриши ҳақида)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика