Гвардиола ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетадиган футболчи номини айтди
12 янв 2020 14:49
Новости
Гвардиола ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетадиган футболчи номини айтди
"Фил - ажойиб футболчи, бироқ у ҳали анчагина ўсиши керак. Баъзида айрим ишлар ўз жойига тушиши учун вақт керак бўлади. Шу боисдан унчалик шошмаслик керак.
Ушбу мавсум якунланганидан кейин Давид Сильва жамоани тарк этади. Унинг ўрнига бошқа ҳеч кимни сотиб олмоқчи эмасмиз. Чунки таркибимизда Фил бор.
Ушбу мавсум Фил кутилганидан кўпроқ ўйнар, балки камроқ, буни билмайман. Унга ишонамиз. Агарда ишонмаганмизда, трансфер бозорида Давидга ўринбосар қидирардик.
Сильва ўйнаган дақиқаларни Фоден ҳам такрорлай олади. Шу боисдан у де Брюйне, Гюндоган, Бернарду Силва каби футболчилар билан рақобат олиб бориши керак. Рақобат ҳар доим футболчиларни юқори спорт формасида ушлаб туради.
Фил ўзи учун етарлича ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Агарда ушбу позицияда жароҳатлар учраб қолса, Фил янада кўпроқ ўйнаши мумкин", - деди Пеп.
Комментарии