RU

Последние новости

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  10 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  14 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди Новости

Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қиммат футболчисида ярим ҳимояда ўйнаш учун зарур бўлган муҳим фазилатни кўрмаётганини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг 53 млн фунт стерлингга тушган португалиялик легионери Матеус Нунесни ярим ҳимояда ўйнаш учун етарлича ақлли эмас деб ҳисобламоқда.

"Сити"нинг МЮ билан "Олд Траффорд"да 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ўйинидан сўнг Нунес яна ўнг қанот ҳимоячиси позициясида майдонга тушганди. Гвардиола матбуот анжуманида ярим ҳимоячи учун зарур бўлган муҳим фазилатни айтиб ўтди ва унинг фикрича, бу нарса Нунесда йўқ.

Пепнинг айтишича, Матеус Нунесда майдон марказида тўп тепиш учун совуққонлик етишмаяпти, бироқ ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида истиқболи борлигини таъкидламоқда.

"У жисмоний тайёргарлиги туфайли яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланиши мумкин. Менимча, у марказда ўйнаши керак бўлган футболчи эмас, чунки у етарлича ақлли ва зийрак эмас", – деди Гвардиола.

"Сити" Нунесни 2023 йилда 53 млн фунт стерлингга ярим ҳимоя учун сотиб олганди. Сўнгги ўйинларда у январь ойида Италиянинг "Милан" клубига ижарага берилган ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокернинг ўрнини эгалламоқда.

"Манчестер дербиси"дан кейин "шаҳарликлар" 52 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика