Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод
20 ноя 00:45
Новости
Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод
2025 йил якунлари бўйича Яқин Шарқнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотига номзодлар эълон қилинди. Мукофот учун қуйидаги етти нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда:
1. Карим Бензема ("Ал Иттиҳод").
2. N’Голо Канте ("Ал Иттиҳод").
3. Салим Ал Давсари ("Ал Ҳилол").
4. Роберто Фирмино ("Ал Садд").
5. Риёд Маҳрез ("Ал Аҳли").
6. Айвен Тони ("Ал Аҳли").
7. Криштиану Роналду ("Ал Насср").
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Globe Soccer талқинига кўра, Яқин Шарқнинг энг яхши ўйинчиси деб "Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду тан олинган эди.
Globe Soccer Awards - футбол соҳасида энг катта ютуқларга эришган шахсларни аниқлаш учун ҳар йили ўтказиладиган тақдирлаш маросими ҳисобланади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар овоз бериш йўли билан аниқланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии