Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"
19 мая 21:17
Новости
Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасига чиқиш учун курашаётган жамоалар ҳақида гапирди.
"Ньюкасл” Англия Лига Кубогини, "Ливерпуль" Премьер-лигани, "Манчестер Сити" Суперкубокни қўлга киритди. Қолган жамоалар ҳеч нарса юта олишмади. Биз Англия Кубоги финалида ҳам жуда яхши ўйнадик, аммо бу ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Чемпионлар Лигасига чиқиш учун бизга 4 очко керак. Бу етарли ва ҳамма буни тушуниши керак", – деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 36 ўйиндан сўнг 65 очко билан 6-ўринга жойлашган.
"Шаҳарликлар" эртага Англия чемпионати 37-турида "Борнмут"га қарши майдонга тушади. Шундан сўнг 25 май куни 38-тур доирасида "Фулхэм" билан баҳс юритади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии