RU

Последние новости

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик” Новости

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ финалида “Челси”га (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таркибни танлаш борасида қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ғалаба учун энг яхши вариантни танлашга уриндим. Биринчи бўлимда бор кучимиз билан рақиб ҳимоя қўрғонини “бузиш”га уриндик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. 

“Челси”нинг ҳимоявий структурасига қарши чиқиш осон иш эмас. Узоқ масофаларга тўп узатиш ва иккинчи тўп учун курашда қийинчиликларга дуч келдик. Бутун мавсумни яхши ўтказдик. Аммо финалда ғалабага эриша олмадик. Ҳаракат қилдик, бироқ мақсадга эришолмадик. Янада яхшироқ ишлашда давом этамиз.

Умума ўйин катта босим остда кечди. Илк марта ЕЧЛ финалида ўйнашимизга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда дадилроқ ҳаракат қилдик. Аммо бу кеча рақибнинг мақсади амалга ошди. Лондонликларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳар доим ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилиш лозим. Иккинчи бўлимда уларда биргина Пулишич билан боғлиқ хавфли вазият яратилди. Албатта “Челси” яхши жамоа, аммо биз уларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч бўлмаганда битта гол уришга лойиқ эдик.  Аммо бу амалга ошмай қолди”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика