Гвардиола: “Бизга яна учта ғалаба керак”
04 апр 2021 21:08
Новости
Гвардиола: “Бизга яна учта ғалаба керак”
Англия чемпионати 30-туридан ўрин олган “Лестер” – “Ман Сити” (0:2) баҳсидан кейин Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан бўлишди.
“Лестер – ақлбовар қилмас жамоа ва уларга ўз майдонимизда ютқазгандик (2:5), аммо ўтган баҳсда сабрли бўлдик ва АПЛ ғолиблиги сари катта қадам ташладик.
Халқаро танаффусдан кейин футболчилар қандай формада бўлишини ҳеч қачон билмайсан, аммо уларга ишонаман. Баъзан эса улар менга ишонишмайди, аммо барибир уларнинг барчаси менга ёқади. Кўпдан бери ўйнамаган айрим футболчиларга имконият бердим.
11 ой давом этадиган Англия чемпионатидаги ғолибликдан ёқимлироқ нарса йўқ. Бу жуда қийин мусобақа. АПЛ титулига жуда яқинмиз, бизга яна учта ғалаба керак”, дейди мутахассис.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии