Гвардиола: "Агуэро - "Ман Сити" афсонаси ва келажаги борасида ўзи қарор қабул қилади"
25 дек 2017 11:49
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/296018_original.jpg)
![](/upload/storage/296018_220.jpg)
Гвардиола: "Агуэро - "Ман Сити" афсонаси ва келажаги борасида ўзи қарор қабул қилади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэронинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди.
"Ўйинчиларнинг алмаштирилгандаги ёки захирада қолгандаги ҳиссиётларини тушунаман. Улар ғазабланишади ва ҳафа бўлишади. Лекин, баъзида мен Жезус ҳам майдонга тушишга ҳақли деб ҳисоблайман. Ҳудди шу нарса Бернарду Силва ва Мангаляга ҳам тегишли. Агар, улар менинг қарорларимдан норози бўлишса бу муаммо эмас. Муҳими, улар бир-бирини ҳурмат қилиши.
У афсона ва келажаги борасида ўзи қарор қабул қилади.
Мен Серхиони жуда ҳам ҳурмат қиламан. Унинг шу кунгача эришганларини юқори баҳолайман. У афсона ва келажаги борасида ўзи қарор қабул қилади. Мен жамоамда Серхио ва Габриэль, шунингдек бошқа ўйинчилар борлигидан мамнунман", - деди Гвардиола.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии