"Гулистон": Таркибда йўқотишлар ҳам бор, келганлар ҳам...
28 июл 2013 19:00
Новости
"Гулистон": Таркибда йўқотишлар ҳам бор, келганлар ҳам...
Давралар оралиғида “Гулистон” таркибида бир қатор йўқотишлар кузатилди.
Жумладан, тажрибали ҳужумчи Носирбек Отақўзиев ва дарвозабон Хислат Чилматов кейинги фаолиятларини “Нефтчи”да давом эттиришади. “Локомотив”дан ижарага олинган Иброҳим Раҳимов ҳамда таянч ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев ортга қайтишган. Ҳозирча таркибда бошқа йўқотишлар йўқ.
Энди жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар хусусида тўхталсак: “Пахтакор”нинг икки нафар ёш аъзоси Сергей Рекун ва Жалол Саидов, шунингдек, мавсумнинг яримини “Зарафшон НЦЗ” сафида ўтказган ҳимоячи Ғанишер Самандаров айни пайтда жамоа машғулотларида қатнашмоқда. Аслида Ғанишер учун “Гулистон” бегона эмас. У ўтган йили ҳам сирдарёликлар шарафини ҳимоя қилганди.
Комментарии