RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  50 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  8 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  15 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

"Гулистон" ҳам асосий ўйинчиларидан айрилиб қолиши мумкин Новости

"Гулистон" ҳам асосий ўйинчиларидан айрилиб қолиши мумкин

Жорий мавсум кучлилар сафига қайтган "Гулистон" биринчи даврани ҳар холда ижобий ўтказди дейиш мумкин.
Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ички имкониятлардан келиб чиқиб, ёшлар ижросида курашчан жамоа шакллантира олди. Лекин спортда, хусусан, футболда кўп нарса моддий томонга боғлиқ. Пули бор жамоанинг ошиғи олча, аксинча бўлса, омад ҳам юз ўгиради. Бунга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. "Гулистон"нинг молиявий шароитлари ҳам бугунги кунга келиб ҳавас қиларли даражада эмас. Буни "Гулистон"нинг "Пахтакор"га қарши ўтказган Кубок баҳсидан кейин Ашурматовнинг ўзи ҳам айтиб ўтган.

Шу боис давралар оралиғида жамоа сафини бир қатор футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Хусусан тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиевга собиқ жамоаси "Нефтчи"дан таклиф бўлган. Бу борада Отақўзиевнинг ўзи билан боғланганимизда,  иккинчи даврани Гулистонда ўтказиши сўроқ остида эканлигини маълум қилди. Шунингдек яна бир қатор етакчи футболчиларга олий лиганинг бошқа клубларидан совчилар бор. Биринчи даврада "Гулистон" таркибида ўзини кўрсатишга эришган ёш ўйинчиларга ҳам бошқа бир қатор клублардан қизиқиш борлиги айтилмоқда.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика