Гризманн: "Танаффусдан кейин умуман бошқа Франция ўйнади"
27 июн 2016 04:02
Новости
Гризманн: "Танаффусдан кейин умуман бошқа Франция ўйнади"
"Чорак финалга йўл олганимиздан хурсандмиз. Ўйинга киришиб кетишимиз қийин кечди. Франция ҳали ўзининг энг яхши спорт формасида эмас. Ўйинимизни кучайтиришмиз лозим. Максимум кучимизни сарф этиб, футболдан завқ олишга ҳаракат қиламиз.
Оилам бугун трибунада ўтирган эди. Лион менинг она шаҳрим ҳисобланади. Бу ҳам менга қўшимча куч бағишлади. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам шу руҳда ўйнашда давом этаман. Иккинчи таймда бор кучимизни ишга солдик. Танаффусдан сўнг умуман бошқа Франция ўйнади", - дейди Антуан Гризманн.
Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн Ирландияга қарши баҳсда Францияга ғалаба келтирган голларни киритди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Комментарии