Грилиш: "Оммавий ахборот воситалари билан дўст бўлишни хоҳламайман"
21 сен 2022 23:24
Новости
Грилиш: "Оммавий ахборот воситалари билан дўст бўлишни хоҳламайман"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш британиялик журналистларнинг танқидлари ҳақида гапирди.
Англиялик футболчи танқидлардан ажабланмаслигини тан олди, чунки у дунёнинг энг йирик клубларидан бирида ўйнайди ва доимо назарга тушади.
"Мен оммавий ахборот воситалари билан дўст бўлишни хоҳламайман. Албатта, мен ҳақимдаги танқидлар қаердан келиб чиқишини тушунаман. Лекин, ўйлайманки, бу мамлакатда улар танқид қилишга мойил, айниқса футболчи дунёнинг энг кучли клубларидан бирида ўйнаса. Мен буни қабул қилишим керак", — деди Грилиш.
Эслатиб ўтамиз, Жек ўтган ёзда "Астон Вилла"дан 117,5 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. Умуман олганда, англиялик футболчи “шаҳарликлар” сафида 45 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии