RU

Последние новости

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  38 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Гол ўтказмай келаётган "Олмалиқ" ёхуд "Пахтакор" сафарда дастлабки ғалабасига эриша оладими? Новости

Гол ўтказмай келаётган "Олмалиқ" ёхуд "Пахтакор" сафарда дастлабки ғалабасига эриша оладими?

Бугун олий лигада 13-тур баҳслари давом эттирилади. Олмалиқ шаҳрида "Олмалиқ" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

Бу ўйиннинг қизиқ томони шундаки, "Олмалиқ" шу пайтгача ўз майдонида 5та учрашув ўтказган бўлса, мана шу ўйинларнинг бирортасида гол ўтказиб бормаган. Тўплар нисбати 4-0. "Олмалиқ" уйдаги ўйинларда 11 очкони қўлга киритган. 

Яна бир қизиқ томони шуки, "Пахтакор" ҳали сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа бешта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида дуранг қайд этган ва икки бор ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 2-8. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафарда кўп гол ура олмаяпти.


Шундан келиб чиққан ҳолда бугун "Пахтакор" сафардаги илк ғалабасини қўлга кирита оладими ёки бўлмаса "Олмалиқ"нинг уйда тўп ўтказмаслик серияси давом этадими?


Биласизми, "Олмалиқ" кетма-кет саккиз ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. "Пахтакор"нинг қаторасига мағлубиятсиз серияси бешта ўйинга тенг. Устунлик бобида "Олмалиқ"ни кўрсата оламиз, чунки бу жамоа уйда ҳеч кимга "нон" бермаяпти. "Пахтакор" эса Жасур Абдураимов қўл остида ҳалиям ўз ўйинини топиб олиш билан овора.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика