RU

Последние новости

11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  0 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим” Новости

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим”

“Бухоро”, “Андижон”, “Қизилқум” жамоаларида ҳар мавсум турли миллат вакилларига мансуб легионерлар ҳаракат қилишади.

Айримлари ўзининг ажойиб ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларга манзур келган бўлса, баъзилари қисқа муддат тўп тепиб айтарли ҳеч қандай фойдаси тегмади. Гиорги Квесиешвили эса Ўзбекистондаги 4 йиллик фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олди. Футболчи юртимиздан қолган хотиралари билан ўртоқлашиб, собиқ жамоаларининг айни вақтдаги ҳолатига муносабат билдирди.

“Менга Ўзбекистонда ҳамма нарса ёқарди. Кимларни таниган бўлсам уларни барчасини ҳозир ҳам ҳурмат қиламан. Бундан ортиқ яна нима керак менга. Инсонларни ва мухлисларни ҳурмати ва эътиборидан бўлак бахт йўқдир.

Ҳозирда натижалар қониқарсиз? Бу кўпроқ ишонч билан боғлиқ. Тўғриси, айни пайт вазият қандай эканлигидан бехабарман. Аммо, чемпионат ўйинларини, собиқ клубларим иштирокидаги учрашувларни кўриб бораман. Натижаларга бефарқ эмасман. Уларга мухлислик қилишда давом этмоқдаман.

Навоийдаги энг эсда қоларли баҳс “Пахтакор” билан бўлганди. Ўшанда мен оҳирги дақиқаларда гол уриб жамоамга қимматли бир очкони олиб бергандим. Тўғриси, пойтахт клубидан очко олиш ўша пайтда ҳам мураккаб эди. Аммо, биз буни уддалагандик.

Ишқибозлар доим натижа талаб қилишади. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки, бу уларнинг иши ҳисобланади. Ҳеч қайси футболчи ёки жамоа майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Доим ғалаба қозонишни иложи йўқ. Гоҳида ўйин сифати яхши чиқмаслиги табиий ҳол деб биламан. Бу борада эса бош мураббий ёки мураббийлар штаби обдон ўйлаб бош қотириши керак.

Муваффақиятсизликда муаммо битта бўлмайди. Ҳақиқий муаммо жамоа атрофида. Футбода кимдир ютади ёки мағлуб бўлади. Агар сиз ютқаздингизми билингки, рақиб сиздан кучли ва бир бош устун.

Ҳозирда Грузияда ҳам карантин. Бутсаларимни михга илганман. Футболчи вақтида фаолиятини тугатишни билиши лозим деб ўйлайман. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Ўзбекистондаги дўстларимни, одамларни соғинаман. Лекин, бу тарихда қолди”, - дейди грузиялик футболчи. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика