Гиггз: "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олади"
15 мар 2019 14:52
Новости
Гиггз: "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олади"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, ҳозирда Уэльс терма жамоасини бошқараётган Райан Гиггз "қизил иблислар"нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятига баҳо берди.
"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олади. Бунга қаршилик қиладиган сабабларни кўрмаяпман. Сульшер жамоаси Парижда ғалаба қозона олди. Финалга жуда кучсиз жамоалар чиққанини кўрганмиз. Ҳозир "Юнайтед"да сифат ва ишонч бор.
Аммо турнирда кучли жамоалар қолганини ҳам унутмаслик керак. Бу қийин бўлади, аммо иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. "Манчестер" яхши ўйин ва натижалар кўрсатмоқда" - дейди Гиггз.
Чемпионлар лигаси 1/4 финал қуръаси Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии