"Герта" мураббийи Куньянинг "Атлетико"га ўтиши ҳақида гапирди
25 авг 2021 10:13
Новости
"Герта" мураббийи Куньянинг "Атлетико"га ўтиши ҳақида гапирди
"Герта" бош мураббийи Паль Дардаи ушбу трансфер ойнасида бразилиялик ярим ҳимоячи Матеус Куньянинг Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтиши ҳақида гапирди.
"Кунья - "Атлетико"га ўтиш йўлида. Ҳозир кетаётган жойига бориш унинг хоҳиши эди. Уни жамоамизда олиб қолиш имконсиз бўлди", - дейди мутахассис.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Матеус Кунья Испания чемпиони ўйинчисига айланади. "Матрасчилар" футболчи учун 26 млн евродан воз кечишади. Немислар бразилияликнинг кейинги сотувидан 10% олишади.
Матеус Кунья "Герта"да 2020 йилдан бери ўйнамоқда. У барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии