Германия чемпионати. “Вольфсбург” ўз уйида дуранг билан чекланди
13 дек 2017 01:13
Новости
Германия чемпионати. “Вольфсбург” ўз уйида дуранг билан чекланди
“Фольксваген-Арена” стадионида кечган баҳснинг 15-дақиқасида Пауль Верхаг пеналтини аниқ амалга ошириб, бўриларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида эса меҳмонлар ҳимоячиси Марцель Хальстенберг мувозанатни тиклади.
Ушбу натижадан кейин “Вольфсбург” 19 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турган бўлса, “РБ Лейпциг” 28 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.
Германия чемпионати.
16- тур
Вольфсбург – РБ Лейпциг 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 15, пенальти Верхаг, 1:1 – 52 Хальстенберг.
Вольфсбург – Кастельс, Брукс, Удуохай, Виллиам, Герхардт, Дидави (Осимхен, 89), Арнольд, Малли, Гилавоги, Верхаг, Гомес (Ориги, 67).
РБЛейпциг –Гулачи, Конате, Хальстенберг, Клостерманн (Лаймер, 82), Упамекано, Кампль (Кайзер, 89), Ильзанкер, Кейта, Брума (Демме, 79), Поульсен, Вернер.
Огоҳлантириш: Гилавоги (30), Упамекано (58), Ильзанкер (60), Дидави (65), Хальстенберг (90).
Четлатиш: Упамекано (90).
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии