RU

Последние новости

21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  5 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  6 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  5 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  16 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  11 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  6 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  16 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  26 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  101

Германия чемпионати очилиш учрашуви: "Бавария" - "Герта". Превью Новости

Германия чемпионати очилиш учрашуви: "Бавария" - "Герта". Превью

Бундеслига қайтмоқда!

"Бавария" ўз тарихида 29-марта Германия чемпиони бўлган кундан 90 кун ўтди. Бугун кечқурун "Бавария" "Герта"га қарши ўйин билан навбатдаги чемпионлик сари ҳаракатни бошлайди. Таъкидлаш керакки, кетма-кет 7-марта очилиш учрашуви "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.


"Вазият ҳар йилда бўлгани каби бир хил, ҳеч бир жамоанинг қандай формада эканлигини билиб бўлмайди. Германия Кубогининг биринчи раунди кўплаб жамоаларга осон кечмади. Жума кунги ўйин ҳам биз учун қийин ўтади, албатта биз мавсумнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - дейди Ковач мавсумнинг илк расмий ўйини олдидан. 


"Рекордмайстерлар" бош мураббийи мавсумолди ўйинларини баҳолаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.



Мануэль Нойер сардорлигидаги жамоа беш ҳафталик мавсумолди тайёргарликдан сўнг "юқори мотивация" ҳис қилиши кутилмоқда. Бунда мюнхенликлар чемпионлик совринини ҳимоя қилишади. 

"Биз рекорд ўрнатдик. Кетма-кет 7-марта Германия чемпионлигига еришдик ва биз бу серияни имкон қадар узоқроқ давом эттирмоқчимиз. Олдинда бизни "Герта" билан қийин ва қизиқарли баҳс кутиб турибди", - деб айтиб ўтди Нойер.


Михаэль Прец: "Биз "Бавария" учун муаммо яратаётган кам сонли жамоаларданмиз"

"Герта" билан ўйин қийин бўлиши кутилмоқда. Ҳаттоки, берлинликлар сўнгги бор 1977 йил "Бавария" майдонида минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлсада, бугунги ўйин осон кечмаслиги аниқ. Бунгача "Герта" кетма-кет 4та ўйинда "рекордмайстерлар"га ютқазмаган. 

"Мен сўнгги йилларда "Бавария" учун қайси жамоа энг кўп муаммо ярата олганини билмайман. Аммо биз улардан бири эканлигимиз аниқ", - дейди "Герта" ижрочи директори Михаэль Прец.



"Бавария" очилиш учрашувларида мағлубиятга учрамайди

"Бавария" 12-марта амалдаги чемпион сифатида Бундеслиганинг дастлабки ўйинида майдонга тушади. Ушбу ўйинларда мюнхенликлар мукаммал статистика қайд этганлар: 11 учрашувнинг 10тасида ғалаба. Тўплар нисбати эса 34:8 (!). Фақатгина 2008 йилда "Бавария" "Гамбург" (2:2)ни юта олмаган.


"Герта"нинг кучли серияси

"Герта" эса ўз тарихида иккинчи бор очилиш учрашувида ўйнайди (2002 йил. Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан 2:2). Берлинликлар 2013 йилда Бундеслигага қайтишгандан бери кучли серияни намойиш этишмоқда - 6та ўйиннинг 5тасида ғалаба, биттасида дуранг. Ғалабали серия эса 4та ўйинни ташкил этади.


Левандовски янги рекорд остонасида

Тўпурар Роберт Левандовски кетма-кет 4 мавсумдан бери очилиш ўйинларида гол уриб келмоқда. Бу эса Штефан Кисслинг ва Клас Ян-Хунтеларнинг рекордини такрорлашдир. Агар Левандовски "Герта" билан ўйинда гол урса, бу янги рекорд бўлади.


"Бавария": кетганлар ва келганлар

Келганлар: Лукас Эрнандес, Бенжамен Павар, Фите Арп, Иван Перишич.

Кетганлар: Жонатан Майер, Франк Рибери, Хамес Родригес, Рафинья, Матс Хуммелс, Чон У Ён, Арьен Роббен.


Бавария

Роберт Левандовский - 24', Роберт Левандовский - 60'

Бундеслига . Тур 1

17/08/2019, 00:35

2
:
2
Завершен

Герта

Доди Лукебакио - 36', Марко Груич - 38'

Стадион: Allianz Arena, 75000 зрителей

Главный судья: Harm Osmers

45'
90'
24'  Роберт Левандовский
24'  Серж Гнабри
60'  Роберт Левандовский
71'  Томас Мюллер
75'  Бенжамен Павар
76'  Роберт Левандовский
85'  Томас Мюллер (Ренату Саншеш)
87'  Серж Гнабри (Альфонсо Дэвис)
17'  Владимир Дарида
36'  Доди Лукебакио
36'  Ондрей Дуда
38'  Марко Груич
38'  Ведад Ибишевич
58'  Марко Груич
63'  Ведад Ибишевич (Александр Эссвайн)
68'  Доди Лукебакио (Дэви Зельке)
78'  Ондрей Дуда (Пер Сильян Шельбред)
90'  Максимилиан Миттельштедт

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика