RU

Последние новости

21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  3 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  9 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  4 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  4 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  1 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  6 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  6 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  1 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик" Новости

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Арал" мағлуб этилганидан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, оғир баҳс бўлди. Тўғрисини айтсам, дурангга ҳам тайёр тургандим. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучи билан меҳнат қилишди ва ғалабани илиб кета олишди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни яхшилай олишди. Жамоада бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Футболчилардан мамнунман, улар яхши ҳаракат қилишди ва керакли 3 очкони қўлга киритишди. Ёқимли байрам бўлди. Шу сабабли мухлисларни, клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Барчасидан мамнунман.

- Бу ғалаба навбатдаги ўйинга иштиёқ бера оладими?

- Албатта. Чунки биз сўнгги поғонадан кўтарилдик. Албатта, иштиёқ тақдим қилади. Бугун биз учун муҳим ўйин эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Ўтган ўйиндаги матбуот анжуманида муаммолар ҳақида гапиргандингиз. Бу муаммолар ҳал бўлдими?

- Йўқ, бу ҳали жараёнда. Кутяпмиз. 

- Ёзда таркибга қўшиб олинадиган футболчиларни рўйхат қилиб олдингизми?

- Ҳозирча ҳолатимиз бунга йўл қўймаяпти. Бизда шорт-лист йўқ. Ишлар ҳал бўлганидан кейин бирга ўтириб, ўйлаймиз. Агарда ҳолат ўтган йилгидек бўлса, балки, ишлар яхшироқ бўлиши мумкин.

- Биринчи бўлимда Бобур Аманов ҳужумда ўйнади. 

- Бу борада ўтган йили гапирганман. 2010 йили "Бухоро" бош мураббийи бўлганимда, биз биринчи лигада эдик, Бобур эса менинг ҳужумчим бўлган. Ўшанда у бир мавсумда 11та гол урган. Кейинчалик ҳимояга ўтганди. Мураббийлар билан биргаликда унинг тўпни ушлаб тура олишини инобатга олдик. У жароҳатидан кейин энди тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти. 

- "Ғиждувон"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?

- Жамоага эътибор етишмаяпти. Агарда ишлар бошқача кетса, яхшироқ эътибор қарата олишса, нормал даражадаги машғулот жараёнига имкон беришса, йигитларда куч ҳам пайдо бўлади ва барчаси бошқача бўлади. 

- "Арал"нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа. Уларнинг бугун тезкор ўйин кўрсатишини кутгандик. Оғир ўйин ўтказдик ва яна омадимиз келди. Омад сабабли сўнгги дақиқада ғалаба голини урдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика