RU

Последние новости

11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  1 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14

Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди? Новости

Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?

Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 6-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


✅ "Андижон" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Тўп "Сўғдиёна" ўйинчисининг елкаси, бошқача қилиб айтганда "енги узун бўлмаган либос ҳудуди"га теккан. Бу қўлнинг нормал ҳолати, ҳеч қандай пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас. Тўп теккан пайт қўл танага ёпишиб турганди ва унинг ҳажмини оширгани йўқ, шунингдек қўлнинг атайин ҳаракати мавжудмас. ВАР аралашмай тўғри қилди.


✅ "Андижон" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни давом эттириб, ВАР эса эпизодга аралашмай тўғри қилди. "Сўғдиёна" ўйинчиси "Андижон" дарвозабони билан 1га 1 вазиятга чиқмоқда. Жарима майдончасига киришда "Андижон" ҳимоячиси ортдан туриб икки бор қоидани бузишга уринмоқда: у қўли билан рақибни ушламоқда, аммо ҳужумчи йиқилмади ва кейинги ҳаракат билан дарвоза томон зарба берди. Шундай қилиб, ҳимоячи якуний натижага таъсир қилмади – "Сўғдиёна" форварди дарвоза томон зарба бера олди. Агар у биринчи ёки иккинчи контактда йиқилганида, ҳакам "Андижон" ҳимоячисига гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилгани учун қизил карточка кўрсатиши керак бўларди.


❌ "Навбаҳор" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам бу вазиятда "Локомотив" ҳимоячисига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиши керак эди. Бу гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш ва ВАР вазиятга аралашиши керак эди. "Локомотив" ҳимоячиси олдида жамоадаги шериги йўқ, тўп дарвоза томон йўналган ва "Навбаҳор" ҳужумчиси назорати остида эди. Тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун барча асослар бор эди. Ҳа, қизил карточка якунда "Локомотив" ҳимоячиси учун иккинчиси бўлди, аммо бу унинг учун илк огоҳлантириш бўлганида нима бўларди?


? "Бунёдкор" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бизда битта ракурсдан олинган лавҳа бор ва бу фол йўқ ёки борлиги бўйича юз фоиз исботни бермайди. Агар бор такрорни кўрсак, унда "Бунёдкор" ҳимоячиси томонидан "Сурхон" ўйинчисининг белига енгил итариш борлигини кўрамиз. Бу замонавий талаблар бўйича жарима майдончаси ичида пенальти белгилаш учун етарли контакт эмас. Ҳакам якунда ўйинни давом эттириш билан тўғри қарор қабул қилди деб ўйлайман. ВАР аралашмай тўғри қилди.


❌ "Бунёдкор" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу ерда "Бунёдкор" ҳужумчиси томонидан фол кўрмаяпман. Ҳакам у "Сурхон" ҳимоячисининг белидан итарган, сўнгра қўли билан ўйнаган деб топди шекилли. Менимча, агар контакт бўлганда ҳам у жуда енгил эди ва эпизодга таъсир қилмасди. "Сурхон" дарвозаси томон ҳимоячининг қўл билан ўйини учун сариқ карточкасиз пенальти белгилаш керак эди. ВАР вазиятга аралашиши лозим эди.


❌ "Қизилқум" - "Нефтчи" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Қизилқум" ўйинчиси узатмани амалга оширди, аниқроғи ўз ҳаракатини якунлади, шундан сўнг "Нефтчи" ўйинчиси инерция билан унга урилди. Мудофаа ўйинчиси ҳаракатларида бепарволик йўқ, контакт эҳтиётсизлик сабаб рўй бермоқда, тўпни эгаллаш жойида қўполлик йўқ. Буларнинг барчаси "Қизилқум" ўйинчисига узатмани якунлашга ҳалал беролмасди. Ҳакам бу ерда ўйинни давом эттириши керак эди деб ҳисоблайман. ВАР протокол бўйича эпизодга аралаша олмайди.

P.S. Қайд этиш керакки, "Қизилқум" ушбу жаримадан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Шундай экан, ушбу хато тўғридан-тўғри ўйин натижасига таъсир қилди.


???? "Пахтакор" - "Металлург" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу ерда ўйинчиларнинг оёқлари ўртасида контакт кўрмадим. Ҳа, "Пахтакор" ўйинчиси таваккал қилди – у тўпга тезлик билан интилган ва жарима майдончасига ёриб кирган "Металлург" ўйинчисининг ҳаракат йўналишига чиқди. Бизда бор такрорий вазият билан контакт борлигини ишонч билан айтиб бўлмайди. Агар ҳакамларда буни тасдиқловчи бошқа ракурслар бўлса, "Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальти тўғри бўлади. ВАР телетрансляцияда кўрсатилган камералар билан такрорий вазиятлар бўлган тақдирда аралаша олмайди.


✅ "Пахтакор" - "Металлург" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Металлург" ўйинчиси вазиятнинг биринчи қисмида ўйиндан ташқари ҳолатда турибди ва тўпга оёқ билан тегмоқда. Агар у тўхтаганда ва эпизодда иштирок этмаганда, иккинчи ўйинчи эса гол урганда, бу ҳисобланган бўларди, сабаби тўп чизиғи бўйлаб тўғри ҳолатда эди.


✅ "Пахтакор" - "Металлург" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Менимча, ҳакам бу ерда ҳақ. ВАР бундай эпизодга аралаша олмайди. "Пахтакор" ўйинчиси ортга ҳаракатланмоқда, "Металлург" ўйинчиси эса қўлни ишлатмаган ва рақибни итармаган ҳолатда юқорига сакрамоқда. Ҳимоячининг йиқилиши айнан ортга ҳаракатлангани сабаб содир бўлмоқда. Елка билан рухсат берилган енгил контакт. Бу ерда "Пахтакор" ҳимоячисининг реакцияси намойишкорона чиққан: у бир неча сониядан сўнг ҳеч нарса бўлмагандек туриб, ўйинни давом эттириб кетмоқда.


✅ ОКМК – "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам голни ҳисобга олиб тўғри қилди. "Насаф" ўйинчиси контактдан ўзини олишга ҳаракат қилди. Тўқнашув ОКМК дарвозабони дарвозадан чиқишини ҳисобга олмагани сабаб рўй берди ва тўп жамоадаги шеригидан қайтди. Агар дарвозабон тўпни эгаллаб олганда ва шундан сўнг контакт рўй берганда, қоида бузилиши ҳақида гапирса бўларди.


❌ ОКМК – "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Менимча, ҳакам ВАРни кўрганидан сўнг пенальти белгиламай хатога йўл қўйди. "Насаф" ўйинчиси тўпни ёнига ташламоқда, ОКМК ҳимоячиси эса тўпга ўйнамаяпти ва эҳтиётсизлик сабаб рақибни йиқитган ҳолда фол амалга оширмоқда. Тўп "Насаф" ўйинчиси назорати остида эди. ВАР вазиятга аралашиб тўғри қилди. ОКМК ҳимоячисининг ҳаракатига эҳтиётсизлик йўқ, шу сабаб ҳакам пенальти белгилаши ва унга сариқ карточка кўрсатмаслиги керак эди.


Шундай қилиб, Суперлига ҳакамлари 11та эпизоддан 4тасида хатога йўл қўйишди. Яна икки вазиятда такрорий вазият сифати панд берди ва экспертимиз якунда ҳакам тўғри ёки нотўғри қарор қабул қилганини аниқлай олмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика