RU

Последние новости

10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  0 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  0 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  1 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  1 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  2 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  9 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик" Новости

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Арал" мағлуб этилганидан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, оғир баҳс бўлди. Тўғрисини айтсам, дурангга ҳам тайёр тургандим. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучи билан меҳнат қилишди ва ғалабани илиб кета олишди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни яхшилай олишди. Жамоада бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Футболчилардан мамнунман, улар яхши ҳаракат қилишди ва керакли 3 очкони қўлга киритишди. Ёқимли байрам бўлди. Шу сабабли мухлисларни, клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Барчасидан мамнунман.

- Бу ғалаба навбатдаги ўйинга иштиёқ бера оладими?

- Албатта. Чунки биз сўнгги поғонадан кўтарилдик. Албатта, иштиёқ тақдим қилади. Бугун биз учун муҳим ўйин эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Ўтган ўйиндаги матбуот анжуманида муаммолар ҳақида гапиргандингиз. Бу муаммолар ҳал бўлдими?

- Йўқ, бу ҳали жараёнда. Кутяпмиз. 

- Ёзда таркибга қўшиб олинадиган футболчиларни рўйхат қилиб олдингизми?

- Ҳозирча ҳолатимиз бунга йўл қўймаяпти. Бизда шорт-лист йўқ. Ишлар ҳал бўлганидан кейин бирга ўтириб, ўйлаймиз. Агарда ҳолат ўтган йилгидек бўлса, балки, ишлар яхшироқ бўлиши мумкин.

- Биринчи бўлимда Бобур Аманов ҳужумда ўйнади. 

- Бу борада ўтган йили гапирганман. 2010 йили "Бухоро" бош мураббийи бўлганимда, биз биринчи лигада эдик, Бобур эса менинг ҳужумчим бўлган. Ўшанда у бир мавсумда 11та гол урган. Кейинчалик ҳимояга ўтганди. Мураббийлар билан биргаликда унинг тўпни ушлаб тура олишини инобатга олдик. У жароҳатидан кейин энди тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти. 

- "Ғиждувон"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?

- Жамоага эътибор етишмаяпти. Агарда ишлар бошқача кетса, яхшироқ эътибор қарата олишса, нормал даражадаги машғулот жараёнига имкон беришса, йигитларда куч ҳам пайдо бўлади ва барчаси бошқача бўлади. 

- "Арал"нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа. Уларнинг бугун тезкор ўйин кўрсатишини кутгандик. Оғир ўйин ўтказдик ва яна омадимиз келди. Омад сабабли сўнгги дақиқада ғалаба голини урдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика