RU

Последние новости

10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   0 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  2 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик" Новости

Геннадий Кочнев: "Ғалабани кутавериб чарчагандик"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Андижон-SGS" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Муҳим уч очко ва илк ғалабага эришдик. Натижадан мамнунман. Оғир серия бўлиб тургани учун ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда голлар уриб олдик, иккинчи бўлимда эса ёш рақибларимиз яхши ўйин кўрсатди. Уларнинг ўйини менга ёқди. Рақиблар кўплаб яхши вазиятлар яратишди, баъзида бизга омад кулиб боқди. 

- Дастлабки 30 дақиқаликда "Андижон-SGS" жамоангиздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди.

- Рақиб ўйинни яхши бошлади. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ҳаракат қилди ва биздан кўра тезкорроқ ўйнади. Биринчи бўлимда 3та гол уриб олганимиз яхши бўлди. Иккинчи бўлимни эса бизнинг фойдамизга деб айтмаган бўлардим. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Аммо рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 

- Бешинчи турга келиб илк ғалаба қўлга киритилди. Қандай хиссиётлар ўтмоқда?

- Узоқ кутилган ғалаба, илк ғалаба - демак, хиссиётлар яхши. Чарчоқ аломатлари ҳам бор. Омадсизликлар, мағлубиятлардан кейин ғалабани кутиб чарчагандик.  Бугунги ғалаба жамоанинг кайфиятини ҳам кўтаради. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика